13 June 2017
19:20 - “Ҳаракат” ҳар доимгидек ҳақ: Бечора Қатарнинг ҳоли кўрсатмоқдаки, автомобиллар қуёш энергиясига ўтса, араблар иштонсиз қолади

Авваламбор эслатиш керакки, “Бирлик” Партиясининг жарчиси бўлган “Ҳаракат” Агентлиги Ислом дини дунёвийлик/секуляризм принципини қабул қилмаётгани туфайли - Ислом дунёси жаҳоннинг энг қашшоқ ва қолоқ қисмига айланиб бўлганини кўп марта тилга олар экан, ҳеч кимнинг ҳаёлига ҳам келмайдиган бир фикрни ҳам айтган эди. Бу фикр шундайдир. Бундан бор-йўғи 60 йилча аввал 5 маҳал намоз қилишдан бошқа нарсани билмайдиган араблар шунчалик фақир эдики, кийишга иштонлари ҳам йўқ эди. Ғарб дунёни нефтдан олинадиган бензин билан ишлайдиган автомобиллар билан тўлатиб ташлагач, жуда кўп нефтга эҳтиёж пайдо бўлди ва нефтга бой араб мамлакатлари дунёнинг энг бой қисмига айланди. Аммо, улар ҳали ҳам намоз қилиш ва овқат ейишдан бошқа нарса билан ишлари йўқ. Ўз мамлакатларини ривожлантириш учун ҳам ҳеч нарса қилаётганлари йўқ. Яқинда Ғарб автомобилларни Қуёш энергиясидан ишлайдиган батараеяларга ўтказса, араблар яна иштонсиз қолади.

Ҳар қандай давлатнинг иқтисодий аҳволини кўрсатувчи Киши бошига Ялпи Ички Маҳсулот ҳажми бўйича дунёда биринчи ўринда турадиган Қатарнинг бошига шу кунларда тушган кулфатнинг ўзиёқ “Ҳаракат” тўла ҳақ эканлигини кўрсатмоқда. Қатарнинг бошига тушган кулфатларни ҳамма билади. Қатарни исломий экстремист ва террорист ташкилотларни моддий қўллаб-қквватлашда айблаган бир қатор араб давлатлари Қатар билан фақат дипломатик эмас, ҳар қандай алоқаларни уздилар. Тезда маълум бўлдики, пули кўп Қатарнинг ҳатто ўз халқини ўз озиқ- овқат маҳсулотлари билан таъминлаш имконияти ҳам йўқ экан.

Бугун бутун дунё диққатининг марказида молиявий-иқтисодий маълумотларга эга эканлиги билан танилган ва бу соҳада дунёнинг энг машҳур Интернет нашри бўлган Bloomberg тарқатган хабар турибди. Бу хабарда айтилишича, Қатар бойларидан бири Мутаз ал-Ҳайят ўз мамлакатига АҚШ ва Австралиядан 4 минг сигир олиб келиб, сутли озиқ-овқат маҳсулотлари тайёрлайдиган микросаноат ҳам яратмоқчи. Ҳар бирининг оғирлиги 600 кг атрофида бўлган бунча сигирни олиб келиш учун тахминан 60 авиарейс керак бўлар экан. Қатарни қўллаб-қувватлаётган Туркия ва Эрон ҳам ўз имкониятлари доирасида Қатарга озиқ-овқат маҳсулотлари жўнатишмоқчи.

Тўғри, ҳозир пули кўп бўлган Қатар оч қолмайди, аммо автомобиллар нефтдан олинадиган бензинсиз ишлашга ўтса, нафақат Қатарнинг, балки, ҳамма нефтга бой араб давлатларининг бор пуллари тезда битади ва араблар яна иштонсиз қоладилар.

Нима ҳам дердик, ҳаммани “Ҳаракат”га “Офарин!” дейишга чақирамиз.

Кўраётган расмингиз ҳам Bloomberg нашрининг сайтидан олинган. Умид қиламизки, мақсад – арабларни сигирлар билан солиштириш бўлмаган.