13 June 2017
19:49 - Гадойнинг 1 сўми 2 сўм бўлса катта ютуқ: Ўзбекистон иқтисодининг ўсиши даражаси бўйича дунёда 2-чи ўринда, фақат Эфиопиядан орқадамиз!

Жаҳон Банкининг расмий сайтида инглиз ва рус тилларида эълон қилинган “Глобал Иқтисодий Истиқбол: Европа ва Марказий Осиё” номли мақолада келтирилган рақамалрга кўра, Европа ва Марказий Осиё давлатларида иқтисодий ўсиш 2017 йида 2,5 фоиз, 2018 йилда 2,7 фоиз бўлиши айтилади. Нимага жаннатсиммон Европа билан Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон каби ярим яланғоч мамлакатларни ўз ичига оувчи Марказий Осиё учун бундай ўртача рақамлар тилга олингани тушуниш қийин. Аммо, бу ерда келтирилган бошқа рақамлар ҳақиқатни билмаган одамларнинг оғзини очириб қўйиши мумкин.

Мана ўша рақамалар. Масалан, Россияда иқтисодий ўсиш 2017 йилда 1,3 фоиз, 2018 йилда 1,4 фоиз бўлади. Гуржистонда икки йилда ўсиш 3,5 ва 4 фоиз, Қозоғистонда – 2,4 ва 2,6 фоиз бўлади ва ҳоказолар.

Аммо, Ўзбекистонимидаги ўсиш ҳаммани ҳайратга солади – 2017 йилда 7,7 фоиз, 2018 йилда 7,8 фоиз. Ҳайратга тушиб оғзи очилиб қолган ўқувчиларимизнинг оғзини юмиш учун қуйидаги рақамаларни ҳам келтирмамиз. Жаҳон Банкининг бошқа саҳифаларида айтилишича, дунёда бу йил иқтисодий ўсиш энг катта бўлган 3 давлатт қуйидагилардир: Эфиопия – 8,3 фоиз, Ўзбекистон 7,6 фоиз, Непал – 7,5 фоиз. Кейинги ўринларда Танзания, Жибути, Лаос, Камбоджа, Мьянма (Бирма) каби давлатлар бор. Уларнинг ҳаммаси - Киши бошига Ялпи Ички Маҳсулот ҳажми ва аҳолининг ўртача ойлиги бўйича жаҳоннинг энг қашшоқ мамлакатларидир.

Қашшоқ мамлакатларда, жумладан, Ўзбекистонда йиллик ўсишнинг бунчалик катта эканлигини қўлида 1 доллар пули бор гадойнинг ўз пулини 8 фоизга ошириб, 1,08 долларга чиқариши билан солиштириш мумкин.

Нима ҳам дердик: Эй, бечора Ўзбекистонимиз!!! Миллат сифатини йўқотган ўзбекклар эртаги кунлари билан ҳам ишлари йўқ экан, Шавкат Мирзиё, худди Ислом Карим каби, бизни бу аҳволдан олиб чиқишни ўйлайди деб ўйлайсизларми, эй, миллатдошларимиз?