23 May 2017
07:10 - Ўзбекистон ва Туркманистон Каспийбўйи бойликларини биргаликда ўзлаштирадиган бўлибди, “Бирлик” Партияси шундай қилиш кераклигини 20 йил аввал айтганди

Президент Шавкат Мирзиёнинг Туркманистонга ташрифи давомида ҳамкорлар билан муҳим бир битимга имзо чекилди. "Ўзбекнефтгаз" ширкати бошқаруви раиси Алишер Султонннинг ТВга берган интервьюсига кўра, мазкур битим жуда ҳам ноёбдир. Мана Алишер Султоннинг айтган гаплари:

“Биринчидан, "Ўзбекнефтгаз" ҳеч қачон геология-қидирув ишларини бошқа давлатлар ҳудудида ҳали олиб борганича йўқ.

Иккинчидан, биз Каспий денгизи шельфидамиз - денгизда ишлаш бўйича бизда тажриба йўқ, лекин қачондир бошлаш керак эди. Бу дегани - бизнинг ҳудудларда қазиш ишларини олиб борадиган корхоналаримиз ўзининг технологик қудрати ва кадрлар тайёрлашни юқори даражага кўтариши шарт бўлади. Учинчидан, бу ерда қазиб олинган нефтнинг бир қисми Ўзбекистонга кетади.

"Ўзбекнефтгаз" Ўзбекистондан ташқарига, денгизга чиқмоқда. Ҳозирга қадар бундай бўлмаган. Ўзимизнинг заводларни арзон хом-ашё билан таъминлаш ва имкон қадар нефть маҳсулотларининг таннархини ҳамёнбоп қилиш мақсад қилинмоқда. Имзо чекилган келишув айнан шу мақсадлар учун хизмат қилади."

Таъкидлаш керак, Каспийбўйи бойликларига шериклик масаласи мустақилликнинг биринчи йилларидаёқ “Бирлик” Партияси томонидан кўтарилган бўлиб, партия раиси Абдураҳим Пўлат бу ҳақда Швецияда тус тилида чиқадиган Марказий Осиё мухолифатчиларининг “Марказий Осиё ва Кавказ” журналида эълон қилинган мақоласида ёзган эди, дейди мухбиримиз. Бу мақола кейинчалик “Ҳаракат” журналида ҳам чиқарилган.

Алишер Султон Абдураҳим Пўлатнинг таклифи 20 йил кечикиб амалга оширалаётгани билан мақтанишига нима дейсиз? Тўғри, 20 йил аввал Туркманбоши ҳали тириклигида, балки, бундай ишни икки тарафлама келишувлар асосида қилиб бўлмасди. Бироқ, тушуниш керакки, ҳамма ишлар ҳам ихтиёрий келишувларга асосланиб бўлавермайди, керак бўлса, қарши тарафни бунга мажбур қилишдан бошқа йўл йўқ. Абдураҳим Пўлат айнан шуни назарда тутган эди. Лубянка тарафидан бошимизга ўтқазилган тожик аслли Ислом Карим ва у яратган тожиклар режими Ўзбекистон учун ҳеч нарса қилмагани сабабли, биз ўртача ойлик Қозоғистондан 6-8 баравар кам бўлган, ўзбек профессорлари қозоқ дворникларидан кам маош оладиган ҳолга тушганмиз.