23 May 2017
01:19 - Шавкат Мирзиёнинг рафиқаси Зироат хоним шоира Ҳалима Худойберди хонадонига борибди

Шу йилнинг 17 май куни Ўзбекистон Президентининг рафиқаси Зироатхон Мирзиё (ёки Ҳошимова) Ўзбекистон Халқ шоираси Ҳалима Худойбердининг хонадонига ташриф буюрган экан. Бизга бу хабар эндигина улашди.

Тошкентнинг Қозиробод маҳалласида истиқомат қилувчи Умрзоқовлар оиласи бекаси бўлмиш Ҳалима Худойбердини 70 йиллик юбилейи ҳамда “Эл-юрт ҳурмати” ордени олгани билан қутлаган биринчи хоним турмуш ўртоғи - Президент Шавкат Мирзиёнинг ҳам қутловини етказибди.

Ҳалима Худойбердининг 1994 йилдан бери бирор китоби ҳам чоп қилинмаган, унга ҳукумат ва жамоат ишларида биронта раҳбар даражасидаги лавозимлар берилмаган экан. Шу йилларда Ҳалима Худойбердини ҳатто тақдир ҳам оғир синовларга ташлади. Бирин-кетин икки фарзанди оламдан ўтди. Яқин бир йилда инсультни бошдан кечирган шоира метин ирода туфайлигина оёқда турибди, дейди мухбиримиз.

Минг афсуски, бу ташрифга оид биронта расм тополмадик ва шоираниннг аввалги хабарларимизда ҳам берилган расмини бу хабарга ҳам қўйдик.