02 May 2017
15:48 - Бечора Ғарб: АҚШ Европага борадиган ватандошларини исломий терроризм хавфи ҳақида огоҳлантирди. “Ҳаракат”: Ислом терроризмини йўқ қилиш Исломни йўқ қилишга айланиб кетмайдими?

Reuters Агентлиги бугун саҳарда тарқатган хабарида айтилишича, кеча АҚШ Давлат Департаменти (ДД) Европага саёҳат қиладиган ўз ватандошларини у ерда доимий террор хавфи борлиги билан жиддий шаклда огоҳлантирган. Ҳа, хабарда “исломий терроризм” эмас, “терроризм” ифодаси ишлатилган. Аммо, ДДнинг огоҳлантиришида шундай сўзлар бор: “Франция, Россия, Швеция ва Буюкбританияда яқинда бўлган воқеалар кўрсатмоқдаки, ИШИД ва Ал-Қоида Европада террористик ҳужумлар режалаштириш ва уларни амалга оширишга қодирлар”. Демак, ДД ўз ватандошларин ислом терроризм хавфидан огоҳлантирмоқда.

ДД ўтган йили охирларида ҳам шу каби огоҳлантириш тарқатган экан, кечаги огоҳлантириш бу йил сентябргача ўз кучида қолиши ҳам айтилган.

Бутун Ғарб мамлакатлари исломий терактлардан қўрқиб, имкон бўлган жойда ҳамма ёқни хавфсизлик хизматларининг назорати остига олмоқдалар. Бу кетишда бу мамлакатлар катта қамоқхоналарга айланади.

Қизиғи шундаки, Ғарб исломий терроризмни куч билан йўқ қилишга ишониб, вақтинча катта қамоқхонада яшашга рози. Аммо, ислом терроризмини куч билан енгиб бўлмаслигини, чунки, ислом терроризмининг илдизлари Ислом динининг Қуръонни хато тафсир қилиш натажисида шаклланган тушунчаларида эканлигини, ислом терроризмини йўқ қилиш учун Исломни хато тушунчалардан тозлаш, яъни Исломда фундаментал ислоҳотлар ўтказиш кераклигини тушунаётгани йўқ.

Ислом терроризмини тўхтатишнинг ягона йўли Исломдан фундаментал ислоҳотлар ўтказиш ва Ислом дини дунёвийлик/секуляризм принципини тан олишига эришиш эканлигини тарихда биринчи марта мен айтишга бошладим, дейдми “Бирлик” Партияси лидери Абдураҳим Пўлат. Мусулмонларнинг ва Ислом уламоларининг мутлақо кўпчилиги бундай ислоҳотларга тайёр эмаслиги, улар ўз динимизнинг тақдири ҳақида ўйлаймайдиган тўдага айланганиб бўлганларини ҳам айтиб, инсониятнинг прогрессив қисми, биринчи навбатда, Ғарб бундай ислоҳотларни ўтказишда мусулмонларга ёрдам бериши кераклигини таъкидладим.

Қисқа қилиб айтсак, булар осон иш эмаслиги кўриниб турибди, дейди мухбиримиз. Аммо, уларнинг қилишдан, муаммоларнинг моҳиятини Ғарба тушунтиришдан бошқа йўл йўқ. Акс ҳолда, ислом терроризмини йўқ қилиш ҳаракатлари исталмаган ҳолда Ислом динини йўқ қилиш амалиётига айланиб кетади.