09 April 2017
17:33 - Дунёда янгилик йўқ, ҳаммаёқдо исломий террор: Мисрда черковда портлаш бўлди, 36 киши ҳалок бўлди

Аввалига Миср пойтахти Қоҳирадан 100 км узоқликдаги Танта шаҳридаги черковда бўлган портлашда 25 киши ҳалок бўлгани ва 75 киши ярадор бўлгани ҳақида хабар қилинди. Бир неча соатдан кейин Александрия шаҳридаги черковда портлаш бўлгани ва 3 полиция ходими билан бирга 8 киши ҳалок бўлгани ҳозиргина хабар қилинди.

ИШИДнинг Мисрдаги бўлими насронийларга қарши ҳужумлар бошлашини аллақочон эълон қилиб бўлган, бундан аввалги бир черковдаги портлашда ҳам камида 25 киши ҳалок бўлгани, демак, бугунги портлашлар ҳам ИШИД тарафидан уюштирилганига шубҳа йўқлиги Reuter агентлигининг хабарида айтилган.

Кейин полициянинг машғулотлар марказида ҳам портлаш бўлгани айтилмоқда. Аммо, у ҳақда ҳеч қандай тафсилотли хабар йўқ.

Reuter агентлигининг сайтидан олинган расмда - Тантадаги черков.