07 April 2017
23:09 - Инвестициялар Давлат Қўмитасига мишиқи раҳбар тайинланди, у бирон нарса қилоладими?

Президент Шавкат Мирзиёнинг шу йил 31 мартдаги фармони билан ташкил этилган Инвестициялар бўйича Давлат Қўмитасига бугун Азим Аҳмадхўжа раис этиб тайинланди. Мазкур ваколатли давлат органи ягона давлат инвестицион сиёсатини шакллантириш ва амалга ошириш ҳамда хорижий инвестицияларни жалб қилишга жавобгар ҳисобланади.

Азим Аҳмадхўжаев 38 ёшда, ўтган йилнинг майидан бери “Асака” Банки бошқаруви раиси бўлиб ишлаб келаётганди. 30 ёшида Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки NBU Invest Group бошқаруви раиси бўлган бу йигитнинг айрича фазилати хорижий тилларни билишидир, дейди уни билганлар.

Аммо, бу мишиқи тил билимдони, дейди мухбиримиз, Ўзбекистон иқтисодини ҳозирги чала ўлимдан қутқариш учун мамлакатимизда хусусий инвесторлар, яни бойлар синфи яратиш кераклигини билармикан, бозор иқтисодининг бундай аксиомаларини тушунармикан? Билмаса ва тушунмаса керак, аммо мухолифатнинг вазифаси бундай билимсизларнинг юзини кўрсатиб боришдир. Агар у ҳамма нарсани тушунадиган мутахассис бўлса, уни мишиқи деганимиз учун кечирим сўрашга тайёрмиз.

Бу ҳақда хабар тарқатган режимнинг қўғирчоқ ахборот воситалари, “Озодлик” радиоси ҳам шулар ичида, бу мишиқининг расмини қўймаганлар.