05 April 2017
15:44 - Шавкат Мирзиё Россия Бош вазири Дмитрий Медведев учрашди
Кеча кечқурун Москвага келган Шавкат Мирзиё бугун Россия Федерацияси ҳукумати раиси Дмитрий Медведев билан учрашди, дейилади Ўзбекистон режимининг қўғирчоқ ахборот воситалари тарқатган қисқа хабарларда. У кеча нима қилгани ҳақида бошқа хабар йўқ, демак, у 2 кунлик ташриф билан Москвага бориши ҳақидаги хабарлар шунчаки гап бўлган. Ташриф бир кунлик. Уни Москва аэропортида ким кутиб олгани ҳам айтилмаётгани кўрсатмоқдаки, тузукроқ даражадаги одам кутиб олмаган.

Шавкат Мирзиё ва Россия Бош вазири Дмитрий Медведев Санкт-Петербургда рўй берган машъум воқеани тилга олганлари, терроризмга қарши, табиий, гап исломий терроризм ҳақида кетмоқда, биргаликда курашиш кераклигини тилга олганларигина хабарларда айтилмоқда.

Шавкат Мирзиё Владимир Путин билан учрашгани ҳақида ҳали хабар йўқ. Аммо, айнан бугун Россия Давлат Думаси Ўзбекистон ва Россия ўртасида имзоланган ҳарбий-техник ҳамкорлик шартномасини ратификация қилгани тасодиф эмас. Мақсад - Шавкат Мирзиёга ҳеч бўлмаса шу шаклда ҳурмат кўрсатиш бўлган.