05 April 2017
22:05 - Чинакам хушхабар: Россиядаги ўзбек миллардерлари Ўзбекистонга сармоя киритишга бошлади
Шавкат Мирзиёнинг Москвага ташрифи доирасида ўтказилаётган Ўзбекистон-Россия музокаралари доирасида Россиядаги икки ўзбек миллардери ўз она ватанларига ёрдам бериш йўналишида ниҳоят катта қадамлар қилдилар.

Россиянинг Ўзбекистонда ҳам ҳамма танийдиган миллиардери Алишер Усмон Ўзбекистон-Россия музокараларида, табиий, Россия тарафида фаол иштирок этди ва турли ширкатлари орқали мамлакатимизга қарийб 4 миллард АҚШ доллари миқдорида сармоя ётқизадиган бўлди.

Бошқа миллиардер Искандар Маҳмуд кенг доираларда унчалик таниш эмас. У Россиядаги УГМК холдинг ширкатининг президенти ва асосий акциядоридир. Бу холдинг Ўзбекистондаги Тебинбулоқ темир конида ванадий-титан магнетит руда ишлаб чиқиш ҳамда пўлат ишлаб-чиқариш саноатини ривожлантиришга 1,5 миллиард доллар инвестиция киритадиган бўлди. Бу маблағ эвазига Тебинбулоқ конида руда қайта ишланади ва пўлат қуйиш заводи қурилади.

1963 йилда Бухорода туғилган Искандар Маҳмуд 1991 йилдан эътиборан Россияда тоғ-кон, металлургия саноати фаолияти билан шуғулланиб, йирик ишлаб чиқариш заводларининг хўжайинига айланган. 2016 йил якунлари бўйича 4 миллиард доллар маблағи билан Россия бойлари рўйхатида 21-ўринни эгаллаб турибди.