27 March 2017
22:10 - Наманган вилояти ҳокими Свердловскка сафар қилди, бундан жиддий ижобий натижалар бўладими?
Аввалги хабарларимизда Андижон, Тошкент ва Фарғона вилоятлари ҳокимлари Россия Федерациясининг турли шаҳарларига сафар қилиб, ўзаро фойдали шартномавий битимлар имзолаб қайтаётганлари ҳақида хабар қилгандик. Кеча эса, Наманган вилояти ҳокоми Хайрулло Бозоров бошчилигидаги бир гуруҳ туман ҳокимларидан иборат делегация Свердловск вилоятига келибди. Маълум бўилишича, Екатеринбургда делегацияни Сверловск вилояти ҳукумати расмий вакиллари ҳамда “Урал ўзбеклари иттифоқи” номли жамоатчилик ташкилоти вакиллари кутиб олишган.

Екатеринбургда амалий учрашувлар бугун ҳам давом этмоқда. Куннинг иккинчи ярмида ташкил этиладиган Бизнес форум ва кўргазмада ижобий натижалар кутилмоқда, деб ёзмоқда маҳаллий нашрлар.

Биз ҳам Ўзбекистоннинг ташқи иқтисодий алоқаларидан ижобий натижалар чиқишини истаймиз, дейди мухбиримиз. Аммо, унутмайликки, Россия тўла бозор иқтисодига ўтиб бўлган давлат, Ўзбекистонда эса, майда-чуйда бизнессгина хусусий тадбиркорлар қўлида, катта корхоналарнинг ҳаммаси давлатники. Ўзбекистонда бу соҳада жиддий ислоҳотлар ўтказилмагунча, чет эллиликлар, руслар ҳам, биз билан ҳамкорлик қилишга шошилмайдилар.