28 March 2017
00:28 - Туркия 16 апрель референдуми арафасида: Сўровномалар кўп, аммо натижаларни башорат қилиш қийин. Ўзбекларга нима?

Туркия Конституциясига президент ваколатларини диктаторлик даражасига кўтариш бўйича ўзгартиришлар киритиш ёки киритмаслик 16 апрелда бўладиган референдумда ҳал бўлади. Ўзгартиришлар киритишга “Ҳа” демоқчи бўлганлар билан “Йўқ” демоқчи бўлганлар ўртасида уруш деса ҳам бўлаверадиган кураш кетмоқда. Буни тушунса бўлади, чунки, шу референдумда Туркиянинг келажаги белгиланади.

“Ҳа”-чилар ғалаба қозонcа, давлатнинг ҳамма бошқарув ваколатлари жорийдаги Президент, исломчи Ражаб Эрдўғон қўлига ўтади ва у Туркияни исломий давлатга айлантириш мақсадини амалга оширишга бошлайди. Туркияда отатуркчилар етралича кўп бўлгани сабабли, иш ростакам урушга ҳам айланиб кетиши мумкин. Нима бўлса ҳам, Туркия исломий давлатга айлантирилса, у ўрта асрлага қараб юришга бошлайди ва Халифалик деб ҳам аталган Усмонли Императорлиги каби секин-аста парчаланиб кетади, ҳозирги Туркия йўқ бўлади. Истанбул ва Эгей денгизи соҳиллари юнонлар қўлига, Туркиянинг шимоли арманилар қўлига, шарқий қисмлари мустақил давлат қурадиган курдлар қўлига ўтади. Туркия Анқара атрофида, ҳозиргига нисабатан анча кичик бўлган давлат ҳолига келади.

“Ҳа” ва “Йўқ” тарафдори бўлган партияларнинг референдумолди кураши давом этар экан, сайловчиларнинг фикрини билиш учун турли сўровномалар ўтказилмоқда.

Бугун отатуркчиларнинг “Жумҳурият” газетаси SONAR номли ташкилот ўтказган сўнги сўровнома натижаларини эълон қилди. 10-24 март кунлари ўтказилган бу сўровномага кўра, сайловчиларнинг 48,8 фоизи референдумда “Ҳа” дейиш, 51,2 фоизи “Йўқ” дейиш ниятида. SONARнинг экспертлари 16 апрелгача “Йўқ” дейдиганларнинг фоизи 53 га чиқишини башорат қилмоқдалар.

Айнан бугун, Конституцияга ўзгартиришлар киритиш тарафдори бўлган жорийдаги ҳукуматнинг Ташқи ишлар вазири, Ражаб Эрдўғоннинг ишончли одамларидан бири Мевлют Човушўғли аниқ рақамлар келтирмасдан “охирги сўровнома натижаларига кўра, “Ҳа” дейдиганлар фоизи 60 га яқинлашиб қолди” деди. Сўровнома ким тарафидан ва қачон ўтказилгани айтилмаганлиги, аниқ рақамлар кўрсатилмагани сабабли, вазирнинг гапларига ишониш қийин.

Хуллас, 16 апрелгача икки тараф ҳам сайловчиларни ўз тарафига ўтказиш учун ҳаракат қилаверади. Аммо, Туркия аҳолисининг, айниқса кичкина шаҳар ва қишлоқларда яшовчиларнинг менталитети давлат раҳбарининг айтганига қулоқ солиш даражасидан паст эканлигини ҳисобга олсак, озгина фарқ билан “Ҳа”-чилар ғалаба қозонишининг эҳтимоллиги катта.

“Ҳа”-чилар ғалаба қозонса, бутун Турк Дунёси оғир аҳволда қолади, аслида, Турк Дунёси тушунчасини унутишга ёки Ўзбекистон лидерлигида Турк Дунёсини сақлаб қолиш йўлидан кетишга тўғри келади. Келажакада Россия ва Хитой ўртасида якка ўзи қоладиган Туркистон учун оғир давр бошланади.

Референдумнинг логосига айланаётган расмдаги туркча ““Evet” ва “Hayır” сўзлари ўзбекча “Ҳа” ва “Йўқ” деганидир.