22 March 2017
23:27 - Ўзбекистонда 615 та дорихона фаолияти тўхтатилади, пора олинади, кейин улар қайта очилади
Ўзбекистон Республикаси Бош Прокуратураси ҳузуридаги Солиққа оид жиноятларга қарши курашиш департаментига келиб тушган 873 та мурожаат туфайли 255 дорихонадаги нарх-наволарда қонунбузарлик ҳолати кузатилгани сабабли уларнинг фаолияти 10 кун муддатга тўхтатиб қўйилган. Соғлиқни сақлаш вазирининг тегишли буйруғига асосан юридик шахслар томонидан дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмларига нарх белгилаш тартиби қўпол равишда бузилгани боис 615 та дорихонанинг фаолиятини тўхтатиш ҳақида хўжалик судларига даъво киритилган.

Мамлакат бўйлаб тиббиёт соҳасини элакдан ўтказиш амалиётини Президент Шавкат Мирзиё бекорга ўтказаётгани йўқ. Бу ҳақдаги маслаҳатлар узоқ йиллар Жиззах вилояти Зомин туманидаги юқумли касалликлар шифохонасини бошқарган отаси Миромон Мирзиёдан келаётганганга ўхшайди. Эҳ, қани энди, Миромон Мирзиё миллат ва мамлакатнинг асл муаммоларини тушунадиган инсон бўлса эди.

Ўрни келганда эслаш жоиз, Туркманбоши Сапармурод Ниёзовнинг ўлимидан сўнг унинг ўрнига келган стоматолог Қурбангули Бердимуҳамедов мамлакатда носвой чекишни таъқиқлаш ҳақида фармон чиқарганди. Ҳаёт шунақа, қуш инида кўрганини қилганидек, президентлар ҳам ислоҳотларни уясида кўрганларидан бошларкан, дейди мухбиримиз.