08 March 2017
20:23 - БМТнинг аҳмоқ мулозими Шавкат Мирзиёдан умидворлигини айтибди
БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Зейд Раъад ал-Ҳусайн Женевада иш бошлаган 34-сессияда маъруза қила туриб, Ўзбекистонда ҳокимиятга келган президент Шавкат Мирзиёдан инсон ҳуқуқлари масаласида ижобий натижаларга умидворлигини айтди.

“Инсон ҳақлари йиллар давомида муттасил топтаб келинган Ўзбекистонда¸ янги сайланган президент Шавкат Мирзиëев БМТ инсон ҳуқуқлари механизмлари бўйича берилган тавсияларга мос келувчи қатор қонун ва қонун лойиҳаларини қабул қилди. Хусусан¸ октябрь ойида қабул қилинган адлия ва суд тизими ислоҳотларига оид қарор адолатли суд¸ қонун устуворлиги ва суд тизими мустақиллиги учун зарур шароит яратди. Эндиликда бу қонунларни амалда ижро қилиш бутун Ўзбекистон халқи учун ижобий жараëнлар бошланишида муҳим аҳамият касб этади” деди мулозим.

Зейд Раъад ал-Ҳусайн исмли аҳмоқ Шавкат Мирзиё қандай сайлов билан ҳокимиятга келганини билмайди ёки ўзини билмаганга солмоқда. АҚШнинг машҳур Фридом Хаус ташкилоти айнан шу сайловларни ҳисобга олиб, 2016 йил бўйича жаҳон давлатларининг Инсон эркинликлари рўйхатида Ўзбекистонни охиридан иккинчи ўринга қўйди.

Эй, ўзбеклар, дўппингизни олиб ўйлаб кўринг, чунки, дўппи билан ақл ишламаслиги аллақачон исботланиб бўлган. Шавкат Мирзиё 2016 йилнинг охириги чорагида Ўзбекистонга феълан раҳбар бўлди. Бу чоракдаги асосий сиёсий воқеа – президент сайловлари бўлди. Демак, Фридом Хаус айнан шу сайловларнинг махарабозлигини кўриб, Шавкат Мирзиёнинг тахтга ўтириши билан ҳеч нарса ўзгармаганини тан олди ва Инсон эркинликлари бўйича Ўзбекистонга аввалги йиллари каби жаҳон мамлакатлари ичида охиридан иккинчи ўрин берди.