03 March 2017
19:02 - Шубҳали хабар: Шавкат Мирзиё юрт ташқарисига илк сафарини эртага Туркманистондан бошламоқчимиш
Аввалги хабарларимизда расмийларга таяниб, президент Шавкат Мирзиё давлат раҳбари сифатидаги илк сафарини Кремлдан бошлаши ҳақида хабар қилгандик. Аммо вазият ўзгарган кўринади: Шавкат Мирзиё эртага, 4 март куни Ашхабодга учиб кетмоқда. Сафар давомида Шавкат Мирзиё Туркманбоши-2 билан давлатлараро муносабатларга оид вазиятни кенгашади, шартномалар имзолайди. Шунингдек, Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримга Туркманистоннинг Чоржўй шаҳрида ўрнатилган ҳайкал очиш маросимида иштирок этади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиё 14 февраль куни Туркманистон президенти Қурбанқули Бердимуҳамедов билан телефон орқали суҳбатлашган эди. Унинг илк давлат ташрифи 2017 йил апрелида Россияга бўлиши ҳақидаги хабар эса, бундан олдин тарқатилганди. Тахмин қилиш мумкинки, Шавкат Мирзиёнинг юрт ташқарисига илк сафарини Туркманистондан бошлаш қарорига Туркманбоши-2 билан телефон суҳбати пайтида келган.

Бу хабар қизиқ, аммо, айни замонда, шубҳалидир.