03 March 2017
02:45 - Германиядаги мактаблардан бирида мусулмон ўқувчиларга мактабда намоз қилиш тақиқланди, буёғи бундан баттар бўлади

23 февралдаги хабарларимиздан бирида инглизларнинг Daily Mail газетасининг Интернат нашрига асосланиб Германиянинг Бавария федерал ўлкасида мусулмон аёлларга паранжи билан чачвонни омихтаси, рўдапо деса бўладиган кийим билан мактаб, университет, ҳукумат муассасалари ва сайлов участкаларига кириш тақиқланганини хабар қилар экан, буёғи бундан баттар бўлиши, яқинда Ғарбда ҳижоб ва бошқа мусулмонча кийимлар тўла тақиқланиб, кейин мачитларни бекитиш ва мусулмонларни Ғарб давлатларидан чиқариб юбориш бошланиши мумкинлигини айтган эдик. Воқеалар шу йўналишда кетаётганини кўрсатувчи яна бир хабар яна ўша Daily Mail газетасида эълон қилинди.

Хабарда айтилишича. Германиянинг Вуппертал (Wuppertal) шаҳридаги Johannes Rau номли гимназияда мусулмон ўқувчиларга мактаб ичида номоз қилиш тақиқланибди. Гимназиянинг исми келтирилмаган бош ўқитувчиси (директори бўлса керак – “Ҳаракат”) бошқа ўқувчиларни мусулмонлар мактаб ичида жойнамоз ёйиб намоз қилишлари, ҳожатхонада оёқларини ювишлари (яъни, таҳорат қилишлари – “Ҳаракат”) роҳатсиз қилаётганини таъкидлаб, тақиқлаш қоғозда ёзилган буйруқ шаклида расмийлаштирилганини урғулабди.

Балоғатга етган мусулмонлар учун намоз қилиш - ислом динининг фарзи сифатида амалга оширилиши шарт бўлган талабдир, дейди мухбиримиз. Мусулмонларга яхшилик қилишни истаган ноисломий мамлакатларда ҳамма ерда намоз қилишга рухсат берувчи қонунлар ҳам чиқарилиши мумкин. Аммо, Ислом дининг бошқа талаблари ҳам бор. Масалан, мусулмон эркаклар 3 та хотинли бўлиш ҳаққига эгалар, шариатга кўра, ўғриларнинг қўли кесилиши мумкин, мусулмон бўлмаганлар, яъни кофирларга қарши бир нарсалар қилишга ҳақлари бор ва ҳоказолар. Кейин уларга ҳам йўл бериладими?

Ҳозир мусулмонлар, биринчи навбатда, Ислом уламолари бу каби саволлар устида ўйлашга бошлашлари керак. Бошласалар, Ислом динида ислоҳотлар ўтказишдан бошқа йўллари йўқлигини тезда тушунадилар. Ислоҳотлар доирасида, авваламбор, дунёвийлик/секуляризм принципи қабул қилинади, Ислом динининг ягона фарзи деб имон тан олинади ва бошқалар.

Акс ҳолда, яқинда Ғарбда ҳижоб ва бошқа мусулмонча кийимлар тўла тақиқланиб, кейин мачитларни бекитиш ва мусулмонларни Ғарб давлатларидан чиқариб юбориш бошланиши мумкин.