16 February 2017
15:06 - Туркияда фатхулла-гуленчиларнинг 15 минг кишилик яширин рўйхати топилибди, бундан 10 баравар катта рўйхатлар топилиш арафасида эмиш
Туркияда ФЕТО, яъни “фатхулла-гуленчиларнинг террористик ташкилоти” иборасининг туркчадаги қисқартмаси расмий ҳужжатларда ҳам, матбуотда ҳам оммавий равишда ишлатилмоқда. Ҳар куни давлатнинг армиясида, расмий идораларида, мактаб ва университетларда, ҳатто илмий муассасаларда ўнлаб, юзлаб, ҳатто минглаб ФЕТОчилар топилгани, ишдан ҳайдалгани ёки ҳибсга олингани ҳақида хабарлар таарқатилмоқда. Мана бугун тарқатилган иккита хабар.

Биринчиси. Авваламбор шуни айтиш керакки, Туркияда бир маҳаллар СССРда, ҳозир эса ҳамма пост-совет давлатларида бор бўлган Фанлар Академияси йўқ. Туркия Илмий ва Технологик Тадқиқотлар Маркази номли Истанбул яқинидаги Хўжаэли шаҳарчада жойлашган ва унча катта бўлмаган (1-2 минг ходимга эга) муассаса бор. Туркча қисқартмаси – TÜBİTAK. Шу ерда махсус опрация ўтказилиб, ФЕТО аъзоси эканлиги айби билан 24 киши ҳибсга олинибди, операция ҳали давом этмоқда. Эътибор беринг, илмий муассасанинг 24 ходими террорист эмиш.


Иккинчиси. ФЕТОнинг ичида инсон ресурслари номли шаҳобчаси борлиги аниқланибди ва 15,5 минг кишининг исми бўлган ФЕТОчиларнинг рўйхати топилибди, бундан 10 баравар катта бўлган яна бир рўйхат борлиги ҳам маълум бўлибди, аммо рўйхатнинг ўзи ҳали топилмабди. Кўринишидан, бундай рўйхатлар жуда кўп.

Қаранг, давлат тизимининг ҳамма ерида шу пайтгача ҳеч ким билмаган ташкилотнинг сон-саноқсиз аъзолари бор эмиш. Агар шундай бўлса, Туркия давлат сифатини йўқотиб бўлмадими?

Туркияда бўлаётган воқеалар яна бир марта кўрсатмоқдаки, “Ҳаракат” йииллардан бери айтиб келаётганидек, Ислом дини дунёвийлик/секуляризм принципини қабул қилмаса, ислом давлатлари катта қамоқхона каби бўлишлари ва ФЕТО каби ташкилотларнинг пайдо бўлишига йўл бермасликлари керак. Акс ҳолда, бошқа давлатларни қўйиб турайлик, аммо Туркия тамом бўлади. Ана ўшанда исломчи турклар Отатуркнинг қанчалик улуғ одам бўлганини, Халифалик сифатида ўлаётган Туркияни замонавий давлатга айлантиролганини тушунишга бошлайдилар. Аммо, кеч бўлади, Эрдўғон ва Фатхулла Гуленга ўхшаган исломчилар тахт талашиб Туркияни йўқ қилиб бўлган бўладилар.