08 December 2016
01:47 - Ёзувчи, собиқ "Бирлик"чи Эркин Усмон оламдан ўтди
Ўтган куни таниқли ёзувчи, драматург Эркин Усмон Тошкентда тупроққа берилганини ҳақида, минг афсуски, кечиқиб хабар олдик.. У 1952 йилда пойтахтда туғилган, ўқувчиларига кўплаб китоб ва драмалари билан манзур бўлган, кўпчилик ижодкорлар қаторида мустақилликнинг дастлабки йилларида “Бирлик” Халқ Ҳаракатининг фаолларидан бўлган, аммо кейинги йилларда камтарона умр кечирган.

Камторон ҳаёт кечиришининг сабабли - “Бирлик”ни ва 1988-1989 йиллари бошланган миллий қадриятларимизни тиклаш ҳаракатини унутганидир. Аммо, шу ҳам тўғрики, у Эркин Воҳид ва Абдулла Орифлар каби ўзбек миллатининг бош душмани бўлган Ислом Каримнинг ялтоғига айланмади.

Вақти келади, ҳозир подага айланган ўзбеклар ўз тарихларини қайтадан ўрганадилар, Эркин Воҳидга ҳам, Абдулла Орифга ҳам, Эркин Усмонга ҳам, бошқаларга ҳам. ўз баҳоларини берадилар.

Ҳозирча биз ўз баҳомизни берамиз ва дўстимизни Аллоҳ раҳматига олсин деймиз.