05 December 2016
20:44 - ЕХҲТ миссияси Ўзбекистондаги президентлик сайловини, “Ҳаракат”дан ўрнак олиб, масхарабозликка чиқарди
Сайлов натижалари эълон қилиниши ортидан турли кузатувчи миссиялар ўз хулосаларини эълон қилишди. Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти, Бутунжаҳон Cайловлар Fссосиацияси, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги сингари бир тийинга қиммат тузилмаларнинг таъкидича, бундан зўри бўлмайди. Уларга кўра, Ўзбекистонда президентлик сайловлари халқаро стандартлардан ҳам юқори даражада ўтди. Бирор камчилик йўқ, аксинча, жаҳон стандартлари Ўзбекистонга қараб сайлов участкаларида она-бола хонаси ташкил қилиш, медпункт яратиш ва брайл алифбосида бюллетенлар чиқаришни ташкил қилишни назарда тутиши лозим.

Аммо ЕХҲТ кузатувчилари миссиясининг фикри бошқача: Сайлов раҳбарияти ўз ишларида ошкораликни ошириш ва сайловларни керакли даражада ўтказиш учун кўплаб чоралар кўришган, лекин давлат вакилларининг устунлиги ва инсон ҳуқуқларининг чеклангани, сиёсий плюрализмнинг заифлиги каби омиллар туфайли сайлов феълан рақобатсизликсиз ўтди. Шунингдек, ахборот тарқатиш давлат томонидан белгилаб берилган чегаралар доирасида бўлгани сабабли сайловчилар номзодлар хусусида муқобил нуқтаи-назарга эга бўлмадилар.

Бинобарин, ЕХҲТ кузатувчиларига кўра, сайловда оилавий сайлаш ҳолатлари кузатилган, сайлов жараёнида номзодлар орасида ўзаро дебатлар ўтказилмаган, тўрт номзод бир-бирининг дастури ҳақида гапирмаган ва уларнинг бирортаси ҳукумат сиёсатини танқид қилмаган.

Қаранг, дейди мухбиримиз, сайловчилар номзодлар ҳақида муқобил нуқтаи-назарга эга бўлмаганлари, Шавкат Мирзиёга гўёки рақиблик қилган номзодлар мавжуд ҳукуматнинг олиб бораётган иқтисодий сиёсати дабадала эканлигини юмшоқроқ шаклда бўса ҳам тилга олинмаганларини урғулаган ЕХҲТ кузатувчилар миссиясининг хулосаси, худди “Бирлик” Партиясининг жарчиси бўлган “Ҳаракат” Агентлиги айтиб келаётганидек, сайловлар масхарабозликдан бошқа нарса эмаслигини тан олишдир.

Нима ҳам дердик, офарин “Ҳаракат”!