05 December 2016
16:31 - Шавкат Мирзиё бор-йўғи 88 фоиз овоз олиб, президентлик курсисга чиқди, демак, демократия даражаси бизда бир неча фоизга ортади

Ҳозиргина Ўзбекистон Марказий Сайлов Комиссияси кеча бўлиб ўтган президент сайловларида Шавкат Мирзиё 88,61 фоиз овоз билан ғалаба қозонганини эълон қилди.

“Ҳаракат” Агентлиги ўзининг эълон қилинмаган башоратларида у 100 фоиз овоз олишини, эълон қилинган башоратларида эса, 90 фоиздан кўп овоз олишини айтганди.

Демак, қувонч билан билдирамизки, биз бироз янглишибмиз, демократия ва инсон ҳақ-ҳуқуқлари бўйича дунёдан охиридан 2-чи ўринда турган Ўзбекистонимизда демократия ва инсон ҳақ-ҳуқуқларига ҳурматат кўрсатиш бир неча фоизга бўлса ҳам ортади. Балки, бу рўйхатда биз билан ёнма-ён турган Шимолий Корея ва Туркманистондан юқорига чиқамиз.

Нима ҳам дердик, расмда Шавкат Мирзиёнинг ўзи айтаётгандек, "Нима бўпти?" деймиз.