25 July 2016
22:26 - Тошкентда ободонлаштириш баҳонасида тарихий бинолар бузилмоқда
Пойтахтда Биринчи Жаҳон урушидан аввал қурилган “Эски ТошМИ” мажмуасига кирган бир ва икки қаватли бинолар бузиб ташланди. Asiaterra интернет нашрига кўра, 1901 йили бунёд этилган бинолар пойтахтнинг тарихий колоритига хос мажмуалар эди.

Маълум бўлишича, бинолар ўрнида экоҳудуд барпо этилади ва бу ерга ёндош ҳудудда Тошкент Давлат Стоматология Институти биноси бунёд қилинади.

Расмда – бузиб ташланган бинолардан биттаси.