25 July 2016
21:51 - Қизиқ: Қозоғистон ва Ўзбекистон бош вазирлари телефон орқали сўзлашибди
Қозоғистон ҳукумати раҳбари Карим Масим ўзбекистонлик ҳамкасби Шавкат Мирзиё билан телефон орқали сўзлашгани ҳақида ўз твиттерида ёзди. Бош вазирнинг твитларида "Ўзбекистон бош вазири Шавкат Мирзиё билан телефон мулоқоти ташкил этилди", деган қисқа жумла бор. Карим Масим Ўзбекистон Бош вазири билан нимани гаплашгани, суҳбатнинг қанча вақт давом этгани хусусида ҳеч нарса дейилмаган.

Ўзаро дипломатик муносабатлар 1992 йилда ўрнатилганига қарамай икки мамлакат президентларининг кайфиятига қараб, сиёсий муносабатлар ўзгариб туради. “Абадий дўстлик ҳақида”ги меморандум ва “Стратегик ҳамкорлик тўғрисида”ги шартномада ўзаро муносабатлар чуқур экани таъкидланганига қарамай қўшнилар ўртасида ўзаро тотувлик йўқ. Ўзаро товар айрибошлаш ҳажми ўтган йил якунларига кўра, бор-йўғи 3 миллиард АҚШ долларига яқин.

Маълумки, Ислом Карим ўз Бош вазирини одам ўрнида ҳам кўрмайди, унинг номини чиқармасликка ҳаракат қиолади, ҳар замонда телеканалларда Бош вазирни кўрсатиб қолишади. Қизиқ, Шавкат Мирзиё қозоғистонлик ҳамкасби билан гаплашишга хўжайинидан рухсат олдимикан?