27 June 2016
22:33 - Президент Ислом Карим матбуот ходимларига одатий қутлов йўллади
Бугун, Ўзбекистон оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан президент Ислом Карим мамлакатда фаолият олиб бораётган журналистларга байрам табриги йўллади. 25 абзацдан иборат узундан узоқ қутловда пичоққа илинарли бирор гап йўқ. Президентнинг иддаосича, журналистларга сўнгги бир йилда давлат дастури амалиёти, сиёсатни тарғиб қилиш учун давлат бюджети ҳисобидан 14 миллиард сўмлик хўрак ташланган. Журналистлар ана шу нонни оқлаши керак.

Табрикнинг бирор қисмида журналистни дадилликка ундаш, мамлакат ва халқнинг ҳақиқий аҳволи ва ҳаёти ҳақида ёзишга, ошкоралик ва демократия учун курашга чақириқ йўқ, дейди мухбиримиз.