28 June 2016
00:51 - Яманда шиаларга қарши суннийларнинг террористик ҳужумлари давом этмоқда Улар қачон тўхтайди?
Sky News Arabiya агентлигига асосланиб тарқатилаётган хабарлрага кўра, кеча Яманннинг жанубидаги Эл-Мукалла шаҳрида уюштирилган 4 та портлашда 17 киши ҳалок бўлди. Кутилганидек, бу портлашлар учун маъсулиятни ИШИД ўз бўйнига олди.

Йиллардан бери давом этаётган бошқа терактларни қўйиб туринг, шу йил май ойида ҳам айнан шу шаҳарда уюштирилган портлашлар натижасида 30 нафар полициячи ҳалок бўлган, 70 дан кўпроғи ярадор бўлган эди. Ҳалок бўлганлар шиалар, бу ишни қилганлар ИШИДчилар эканлигини гапиришга ҳам ҳожат йўқ.

Суннийларнинг ИШИДи тўғри келга жойда шиаларни ўлдириш ҳаракатида бўлганини ҳамма билади, дейди мухбиримиз. Чунки, уларга кўра, шиалар ҳам кофирлар. Кофирлар эса, Исломнинг ҳозир тан олинган, аммо хато тушунчаларига кўра, ёки суннийликка ўтказиб олиниши ёки йўқ қилиниши керак. Аммо, ҳақиқат шундан иборатки, бошқа диндагиларни қўйиб туринг, ҳатто шиалар ҳам суннийликка ўтиш ниятида эмаслар. Демак, бу террористик қирғин давом этаверади.

Буни тўхтатишнинг ягона йўли – Ислом динида фукндаментал ислоҳотлар ўтказиш ва Ислом дини дунёвийлик/секуляризм принципини тан олишига эришишдир. Чунки, ҳамма диний урушларнинг асосида ҳокимият учун кураш ётибди. Табиий, бу ислоҳотлар доирасида яна кўп ўзгаришлар бўлади, аммо ҳамма нарсани дунёвийлик принципига ўтишдан бошлаш керак.