12 November 2015
21:45 - Абдураҳим Пўлат: Мен ўз миллатдошларимни ҳеч қачон ҳақорат қилмаганман ва қилмайман, аммо, улуғларимиз Алишер Навоий ва Абдулла Қодирийга қўшиламан
Ҳа, айнан бобокалонимиз Алишер Навоий беш юз йилдан ҳам аввал халқимизнинг маълум бир қисми одам сифатини йўқотиб бўлганинидан изтиробга тушиб, "Одамий эрсанг демағил одами, Оники йўқ халқ ғамидин ғами" деган эди.

Орадан 5-6 аср ўтди. Одам сифатини йўқотган ўзбекларнинг сони камайдими? Йўқ, асинча, ўзбекнинг улуғ фарзанди Абдулла Қодирий "Ўткан кунлар" романида Отабекнинг отаси Юсуфбек ҳожи номидан шундай дейди: "Мен жамиятимизда эл-юрт бахт-саодати учун жонини аямайдиганлар кўпчиликни ташкил қилади деб ўйлардим. Афсуски, буларнинг ҳаммаси беҳуда экан."

Яъни, Абдулла Қодирий тан олганидек, ўша пайтдаёқ эл-юрт бахт-саодати эмас, ўз қорнини ўйлайдиган, яъни одам сифатини йўқотган ўзбеклар кўпчиликка айланиб бўлган экан.

Мана яна юз йилча вақт ўтди. Энди ўзбекларнинг мутлақо кўпчилиги одам сифатини йўқотиб бўлганини кўриб турибмиз. Қании исботи дейсизми?

2010 йил июнь ойида Қирғизистон жанубида қирғиз фашистлари ўзбекларни тириклайин ёқдилар, ўзбек аёлларини подалашиб зўрладилар, 3 кунда 300 ўзбекни ваҳшийларча ўлдирдилар, ҳозир ўзбекларни тарихий ерларидан сиқиб чиқариш билан машғуллар. Қирғизистонда сони 1 милилон бўлган ўзбекларнинг ўзларини ҳимоя қилишга ҳам кучлари йўқ. Дунё бўйича сони 30 миллиондан ошган ўзбеклар, "Бирлик"-"Ҳаракат"-"Эзгулик" аъзоларидан ташқари, ҳамма тешикларини қисиб ўтрибдилар. Шулар миллатми, шулар одамми?

Тожикистон ва Қозоғистонда ўзбек мактабларини бектиш, ўзбекларни тарихий ерларидан сиқиб чиқариш давлат сиёсатига айлантирилган. Шуни кўриб туриб, дунё бўйича сони 30 миллиондан ошган ўзбеклар, биринчи навбатда, Ўзбекистон ўзбеклари ҳамма тешикларини қисиб ўтирибдилар-ку. Шулар одамми?

Афғонистонда турли маълумотларга кўра 3-5 миллион ўзбек яшайди. Аммо, битта ҳам ўзбек мактаби ёки синфи йўқ. Дунё бўйича сони 30 миллиондан ошган ўзбекларнинг бу билан иши борми, улар биринчи марта "Ҳаракат" тарафидан эълон қилинган бу ҳақтқатни биладиларми, бу ҳақиқат билан қизиқадиларми ўзи, нимага улар ҳамма тешикларини қисиб ўтрибдилар. Улар одамми?

Ал Харазмий, Амир Темур, Мирзо Улуғбек ва Бобирнинг авлодлари бўлган миллионлаб ўзбеклар Ўзбекистонда иш тополмай, русларни қўйиб туринг, кечагина отдан тушган қозоқларнинг мардикорлар подасига айланмоқдалар. Ўзбек профессорлари қозоқ дворникларидан кам маош олишади. Ўзбекистонда эса, Ислом Карим раҳабарлигида ўзбекларнинг душмани бўлган тожиклар режими 27 йилдан бери ҳукмронлик қилишни давом эттирмоқда. Аммо, ўзбекларнинг бу билан иши ҳам йўқ. Шундан кейин улар энди миллатми, одамми?

Ҳа, Алишер Навоий ва Абдулла Қодирий ҳақ, ўзбекларнинг мутлақо кўпчилиги энди одам эмас.

Мен уларга қўшиламан. Аммо, одам сифатини йўқотган ўзбекларни қайтадан одам қилиш ҳаракатидан ҳеч қачон чекинмайман. Мен ва бошқа бирликчиларнинг мақсади - ўша одам сифатини йўқотган ўзбекларни қайтадан одам қилиш, истасалар ҳам қилиш, истамаслар ҳам. Чунки, биз одаммиз, инсонмиз, ўзбекмиз.