12 November 2015
22:03 - ЕИ қочинлар оқимини камайтириш учун Африка давлатларига €1,8 миллардлик ёрдам бермоқчи, аммо бунинг фойдаси бўлмайди

Немисларнинг Deutsche Welle газетаси хабар қилишича, Европа Иттифоқи лидерлари ва уларнинг африкалик ҳамксблари Африка мамлакатларига оммавий миграция билан курашиш учун махсус фонд ташкил қилиш хусусида бир фикрга келишибди. Келишивга кўра, ЕИ дарҳол бу фондга €1,8 млрд пул қўймоқчи.

Табиий, гап қашшоқ мамлакатлардан қочиб, Европага келиб олиш ниятидаги одамларнинг сонини кескин камайтириш ҳақида кетмоқда. Бунинг учун ўша қашшоқ мамлакатларни қашшоқликдан чиқариш, уларнинг ривожланиши учун ёрдам бериш керак. Аммо, ўта қашшоқ Африка мамлакатларини €1,8 млрд билан қашшоқликдан чиқариб олишни ўйлаш кулгилидир.

Аслида, у мамлакатларнинг ривожланишига ёрдам беришни истаганлар, у ерга демократия олиб киришлари керак. Аммо, демократия йўлидаги асосий тўсиқ – ҳар қандай давлат исломий бўлиши кераклигини айтаётган ислом уламоларидир. Улар Қуръоннинг хато тафсирига асосланиб шундай қилмоқдалар.

Шундай экан, Ғарб давлатлари Ислом динини чуқур ислоҳот қилиш ва Ислом дини дунёвийлик/секуляризм принципини қабул қилишига эришишда ёрдамчи бўлишлари керак. ЕИ €1,8 миллиардини шу ишга сарфласа, самаралироқ бўларди.