13 September 2015
12:31 - Дунё олдинга, Ўзбекистон орқага кетмоқда: Тошкентда китоб комплекси очилармиш
1 ноябрда Тошкентда 200 минг китоб сотиладиган китоб комплекси очилши маҳаллий ахборот воситаларида хабар қилинди. Бундай комплекслар мамлакатнинг бошқа шаҳарларида очилиши ҳам айтилган.

Китоб асрлардан бери маънавият манбаси сифатида одамзоднинг ҳаётида катта роль ўйнаганини ҳеч кимга тушунтиришга ҳожат йўқ.

Аммо, ҳозир замон ўзгарди. Биринчидан, ўзбеклар китобни қўйиб туринг, ўзининг эртанги кунини ҳам ўйламйдиган ҳолга келган. Қирғиз фашистлари ўзбекни тирклайин ёққанига, ҳозир ўзбек профессорлари қозоқ дворникларида кам маош олишига эътибор бермаётган ўзбеклар китоб дўконига боришини тасаввур қилоласизми?

Бундан ҳам муҳими, қоғозда чоп этиладиган китоблар дунёда аҳамиятини йўқотиб бормоқда. АҚШ ва Европада китоб дўконлари ёпилмоқда. Чунки, энди китоблар қўлдаги лоптоп ва таблетларда ўқилади. Қоғоздаги китоблар дарҳол йўқ бўлади демоқчимасмиз, аммо Тошкентдаги каби катта комплеклар қуриш эртанги кунни кўрабилмасликдир.

Бундан ташқари, китоблар ўз аҳамиятини йўқотиб боравериши ҳам шубҳасиз. Чунки, муаллиф китобини ёзиб битиришга улгурмасдан, унинг асосида фильмлар яратиш техникаси ўта тез ривожланиб бормоқда.