13 September 2015
17:22 - Ал-Қоиданинг раҳбари Айман ал-Заваҳри мусулмонларни АҚШ ва Европада ҳужумлар уюштиришга чақирди, Абдураҳим Пўлат яна ҳақ чиқди

Reuters Агентлигининг хабарига кўра, Айман ал-Заваҳрининг бугун ижтимоий тармоқларда тарқатилган аудио мурожаатида шундай сўзлар бор: “Мен ҳамма мусулмонларни ҳеч тараддуд этмасдан қўлдан келганча чормих ташувчиларнинг давлатларига зарар келтиришга чақираман. Биз ҳозир урушни Ғарб ва ундан ҳам муҳими Америкадаги чормихчиларнинг уйлари ва шаҳарларига кўчиришимиз керак.”

У ИШИДга қарши коалицияга кирувчи мамалкатларнинг ҳамма ёшларини АҚШнинг Бостон шаҳрида марафон пайтида теракт уюширган ака-ука Царнаевлардан ва Парижда Charlie Hebdo журнали редакциясига ҳужум қилган ака-ука Куашилардан ўрнак олишга, мустақил шариа суди тузишга чақирибди.

Аудио мурожаат қачон ёзиб олингани номаълум, дейди , Reuters мухбири. Аммо, Айман ал-Заваҳри Толибон лидери Мулла Муҳаммаднинг тириклаигини тилга олишидан тушуниш мумкинки, мурожаат 2 ой аввал ёзиб олинган.

Айман ал-Заваҳри Ироқ ва Суриядаги жиҳодчиларни бирлашишга чақирар экан, айни замонда ИШИДни Халифалик сифатида тан олмаслигига имо-ишора қилган. Маълумки, у аввалроқ Толибон бирга бирга бўлишини эълон қилган эди. Толибон ичида эса, ИШИДни Халифалик сифатида тан олиш хусусида якдиллик йўқ.

“Бирлик” лидери Абдураҳим Пўлат АҚШ Президенти Барак Обамага шу йилнинг бошида йўллаган мактубида, Ислом динида фурндаментал ислоҳотлар ўтказиб, Ислом дини дунёвийлик/секуляризм принципини қабул қилишига эришилмагунча ислом терроризмини енгиб бўлмаслигини айтган эди. Ҳозир АҚШ ва бошқа Ғарб давлатларида аҳолининг етарлича катта қисми мусулмонлардир. Демак, Исломда ислоҳотлар масаласи билан Ғарбнинг ўзи ҳам шуғулланиши керак. Акс ҳолда ислом терроризми кучайиб бораверади.