08 July 2015
22:03 - Дунёнинг ҳашаматли автомобилларига буюртма бериш бўйича Қозоғистон Россиядан ҳам олдинга ўтди, Ўзбекистонни ҳеч ким гапирмайди ҳам

Молия ва иқтисод соҳасида оператив хабарлар тарқатиш бўйича биринчи ўринда турдагина Bloomberg агентлигининг хабарига кўра, дунёнинг энг ҳашаматли автомобилларига буюртма бериш бўйича Қозоғистон Россиядан ҳам олдинга ўтибди. Собиқ Совет республиклари ичида нефтга ва конларга бой Қозоғистон ва Озорбайжонда одамларнинг ҳашаматли Rolls-Royce, Bentley и Maserati автомобиллари олишга қизиқишлари ортиб бормоқда, дейилади агентликнинг хабарида.

Бу йил Қозоғистонда Rolls-Royce маркали автомобиь сотадиган магазин ҳам очилибди. Тўғри, ҳозирча бундай автомобилларнинг бозори Хитойда энг кучли. Аммо, Қозоғистонда ҳам бундай автомобилларга талаб ортиб бораётганини кўрмоқдамиз, дейди Mercedes-Benz ширкатининг автомобиллар сотиш бўйича директори Ола Каллениус.

Табиий, Қозоғистонга нисбатан қашшоқ бўлган Ўзбекистонда бундай автомобилларини сотиб олиш ҳеч кимнинг ҳаёлига ҳам келмайди, дейди мухбиримиз. Бизда бундай атомобилларга эҳтиёжи бўлган бойлар синфи ҳам йўқ. Бойлар йўқлиги - инвесторлар йўқлигидир. Демак, Ўзбекистонда яқин орада жиддий иқтисодий ўсиш бўлиши ҳам мумкин эмас.