08 July 2015
21:10 - БМТнинг Хавфсизлик Кенгашида серблар мусулмонларни қирғин қилганига оид резолюцияга Россия вето қўйди. Ўзбекларга нима?

Буюкбританиянинг талаби билан овозга қўйилган резолюцияда 1995 йилнинг июлида Босния ва Герцоговинадаги асосан серблар яшайдиган Сребреница шаҳарчасида 8 минг мусулмоннинг Сербия армияси тарафидан ваҳшийларча ўлдирилиши геноцид деб баҳоланганди.

Маълумки, Хавфсизлик Кенгашининг 15 аъзосидан 5 таси доимий аъзо мақомига эга. Уларнинг ҳар бири қарорлар қабул қилинишида вето ҳаққига эга. Бугун Россия бу ҳаққидан фойдаланиб, Буюкбтираниянинг резолюциясини ўтказтирмади. Ундан ташқари, Хитой ва Нигерия тарафсиз қолдилар.

Яна маълумки, Гаагада жойлашган БМТнинг Халқаро Суди Сребреницадаги воқеаларни 2007 йилдаёқ геноцид деб баҳалоб бўлган эди. Аммо, бундай баҳонинг Хавфсизлик Кенгаши тарафидан тасдиқланиши дунё миқёсида катта иш воқеа бўларди.

Россияниннг бугунги ветоси дарҳол Сербия тарафидан олқишланди. Бу мамлакат Президенти Томислав Николич бугун “Сербия учун улуғ кун” бўлганини урғулади.

Мусулмон мамлакатларининг реакцияси ҳам маълум эмас. Ҳатто Туркия ҳали овозини чиқармади. Аммо, чиқаради, Россия ва Туркия ўртасидаги шундоқ ҳам мураккаб муносабатлар янада ёмонлашади.

Бу қирғинга раҳбарлик қилган Сербия генерали Ратко Младич 2011 йилда Сербия тарафидан Гаага судига топширилгач, 2012 йилда унга қарши суд бошланган. Ҳукм 2017 йилда чиқарилиши кутилмоқда.

Бу воқеалар ўзбеклар учун ҳам жуда муҳимдир. Қирғиз фашистлари ўзбекларни 2010 йили қирғин қилгани Ўзбекистонда Ислом Карим раҳбарлигида ҳукумдорлик қилаётган тожиклар режими, қолаверсаа, бундай воқеага кўз юмаётган жаҳон ўзбекларининг айби билан Гаага судига чиқарилмади, Аммо, вақти келади, чиқарилади. Қирғиз фашизми ҳам жазоланиши керак.