22 January 2015
22:06 - АҚШ ҳукумати Ўзбекистонга зирҳли автоуловлар ҳадя этади
АҚШ Давлат котибининг Марказий Осиё масалалари бўйича ёрдамчиси ўринбосари Дэниэл Розенблюмга кўра, АҚШ Ўзбекистонга 308 та M-ATV (Mine Resistant Ambush Protected) зирҳли автомобиллар ва таъмирлаш ҳамда эвакуация мақсадлари учун мўлжалланган 20 та зирҳли махсус машиналарни тақдим этади. “Ушбу техникалардан Афғонистонда фойдаланилмаган, улар бевосита АҚШдан олиб келинади. Буларнинг барчаси, шубҳасиз, фақат мудофаа учун мўлжалланган. Бундан ташқари, биз уларни қиришга мўлжалланмаган деб ҳисоблаймиз”, – дейди Розенблюм.

Ушбу ҳарбий техникаларнинг барчаси хизматчилар, экипажлар ва йўловчиларни портловчи қурилмалар, миналар ва бошқалардан ҳимоя қилишга мўлжалланган. “Ҳозирча Ўзбекистон АҚШдан зирҳли техника қабул қилиб олаётган ягона мамлакатидир. Ушбу ҳарбий аслаҳаларни етказиб бериш ишлари 2014 йил декабрида бошланган бўлиб, ҳали яна бир неча ой давом этади”, – деди Розенблюм.

M-ATV зирҳли машинасининг нархи янгилигида бир миллион АҚШ доллари атрофида баҳоланади.