23 January 2015
08:00 - Саудия Арабистони қироли Абдулла ибн Абдул Азиз ўлди, Салман ибн Абдул Азиз янги қирол бўлди

Бир неча соат аввал Саудия Арабистонининг 90 ёшли қироли Абдулла ибн Абдул Азиз ўзоқ давом этган касалликдан кейин оламдан ўтгани маълум бўлди. Унинг 1935 йилда туғилган укаси Салман ибн Абдул Азиз (расмда) янги қирол бўлди.

Саудия қироли ўлиши билан жаҳон биржаларида нефтнинг нархи ортгани мааълум бўлди. Буни қиролнинг ўлими билан боғлашмоқда. Аслида, ундай бўлмаса керак. Боғланиш бўлса ҳам, вақтинча бўлади.