15 August 2014
21:29 - Ёшларимиз мустақиллик кунига бағишлаб фестиваль бошлашди, эртанги кунни ҳам ўйлашадими?

Расмий давлат ахборот агентлиги ЎзА мустақиллигининг 23 йиллигига бағишлаб “Истиқлол фарзандлари” деб номланган анъанавий ёшлар фестивали бошланганини билдиради.

Бу фестиваль “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим, Халқ таълими вазирликлари билан ҳамкорликда ташкил этилган бўлиб, унда қатнашиш учун мамлакатимизнинг турли ҳудудларидан Зулфия номидаги Давлат мукофоти, “Ўзбекистон белгиси” кўкрак нишони соҳиблари, халқаро олимпиадалар, турли спорт мусобақалари, танловлар ғолиблари, фаол ёшлар келишибди.

Хабарда айтилишича, Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида ёшларни миллий истиқлол ғояларига садоқат, она Ватанга муҳаббат руҳида тарбиялаш, уларни Ватанимиз тараққиётини таъминлаш йўлидаги эзгу ишларга рағбатлантириш, онгу шуурида дахлдорлик, бунёдкорлик, келажакка ишонч туйғуларини мустаҳкамлаш борасида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда эмиш.

Майли, ҳамма нарса шу узундан-узун жумлада айтилаётгандек бўлсин, расмда кўриб ҳавас қилига арзийдиган ёшларимиз бўлсин. Бу ёшлар келажагимизку.

Аммо, савол туғилади. Бу ёшлар Ўзбекистоннинг бугунги аҳволидан хабардорми, ўзлари яшаётган ҳаётни билишадими, эртага аҳволимиз қандай бўлиши ўйлашадими?

Кўзи кўр ҳам кўриб турибдики, 2010 йили қирғиз фашистлари Ўзбекни тириклайин ёқиб, 3 кунда 300 миллатдошимизни ўлдирганда шу ёшларимиз жаҳонда сони 30 млн бўлган ҳамма ўзбеклар каби кўз ва оғизларини юмиб ўтиришди. Миллионлаб ўзбеклар бола-чақасини йиллаб кўрмасдан, ижтимоий ва ҳуқуқий ҳимояланмасдан қуллардек Россия, Қозоғистон, Туркия ва бошқа мамлакатларда мардикорлик қилмоқда. Бу расмда кўринпиб турган чиройли йигит-қизларимиз шуларни билишмайдими?

Ўзбекистонда ўртача ойлик Қозоғистондан 8 баравар камлигини, ўзбек профессорлари Қозоғистоннинг катта шаҳарларидаги дворниклардан кам ойлик олишини ҳам билишмайдими? Ўзлари ҳам вақти келиб мардикорлкка жўнаш эҳтимолликлари юксак эканлигини тушунишмайдими?

Билишади, тушунишади. Аммо оддий қорамоллардек эгалари нима деса, шуни қилишади. Бугун фестиваль қил дейишган экан, қилишмоқда. Эртага иш тополмасалар, йигитлар мардикорликка, қизлар фоҳишаликка жўнашади.