Кундалик хабарлар - 10 February 2022
- 01:10Қонунчилик Палатаси депутати Расул Кушербаев: UzAuto Motors автомобиллари учун олдиндан тўлов кўпи билан 50% бўлиши керак эди-ку!
Расул Кушербаев UzAuto Motors автомобиллари учун 85 фоизлик олдиндан тўлов миқдорини пасайтириш бўйича ҳукуматга таклифлар тайёрланаётганини маълум қилибди. Бу одам олдиндан тўлов кўпи билан 50% бўлиши кераклигини таъкидлабди. Мана унинг баъзи сўзлари: “Ҳали кўрсатилмаган хизмат ва харид қилинмаган товар учун олдиндан тўлов қилиниши мантиқсиз ўзи”. Ҳозирда UzAuto Motors автомобилларини етказиб беришда олдиндан тўлов миқдорини пасайтириш борасида таклифлар ишлаб чиқилмоқда. Бу ҳақда Олий М...
- 15:10Сиёсий саҳнада яна Шавкат Мирзиё: Қонунчилик Палатаси спикери Нурдинжон Исмоиловнинг Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев билан учрашуви бекорга бўлмаган!
Қозоғистон Президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик Палатаси спикери Нурдинжон Исмоиловни қабул қилибди, бу ҳақда Оқўрда сайтида хабар берилибди. Қозоғистон Президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев Ўзбекистон Қонунчилик Палатаси раиси Нурдинжон Исмоиловни қутлар экан, мамлакатлар мустаҳкам дўстлик ва яхши қўшничилик ришталари, умумий маданий қадриятларга таянган ҳолда, давлатлараро шериклик намунаси бўлган мустаҳкам ва уйғун муносабатлар ўрнатиш йўлидан кетаётганларини эслатибди....
- 14:19Ўзбекистонда электр энергетика сектори Жаҳон Банки иштирокида трансформация қилинармиш! Шавкат Мирзиёнинг қарор/қонуни билан АМАЛГА оширилармиш! Шунга ишонадиганлар борми?
Ўзбекистоннинг янги хўжайини Шавкат Мирзиё “Жаҳон Банки иштирокида "Электр энергетика секторини трансформация қилиш ва барқарор электр узатиш" лойиҳасини амалга ошириш ҳамда республика магистрал электр тармоқлари тизимини ривожлантириш ва унинг самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори 3 февралда имзолангани бугун эълон қилинибди. Мана миллатга нисбатан қилинаётган масхарабозлик қандай қонунлаштирилибди. Нима, бу ҳақда ўз вақтида хабар бериш имконими бўлмаганмиди? “Ҳаракат” ...
- 04:15Ўзбекистонда ишлаётган вазир маслаҳатчиси Жон Райт ҳақми? Томчилатиб суғориш технологияларини кенг жорий қилиш учун ер эгалигига ишонч бўлиши керакми?
Сув Хўжалиги Вазири маслаҳатчиси Жон Райт (Jon Rayt - расмда) фермерлар ўз ерида томчилатиб суғориш технологияларини кенг жорий қилиши учун уларда аввало ўз еридан келажакда ҳам фойдалана олиши борасида ишонч бўлиши кераклигини таъкидлабди. Булар қанчалик тўғри ва у ҳақ? Нимага 7 феврал куни Тошкентдаги Миллий Матбуот Марказида Сув Хўжалиги Вазирининг Давлат-хусусий шериклик ва рақамли технологияларни ривожлантириш бўйича маслаҳатчиси Жон Райт иштирокида матбуот анжумани ташкил қилинди? Бу ни...
- 22:10Шахсан вилоят ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов барча устозлардан узр сўраши керакми-ди?
Халқ Таълими Вазирлиги Матбуот Хизмати раҳбари Лайло Рустамова ушбу ҳолат юзасидан тезкор муносабат берибди. Мана унинг баёноти: “Бугун Андижон вилоятидаги мактаблардан бирида ўқитувчилар ота-оналар олдида бош эгиб, кечирим сўрагани акс этган хабар эълон қилинди. Йўлда бўлсам ҳам, тезкор муносабатни ёзиб қолдирмоқчиман. Халқ Таълими Вазирлиги бу ҳолатни кескин қоралайди. Айни дамда давлат сиёсати даражасида ўқитувчининг обрўси ва шаънини кўтариш масаласи юқори даражада турган вақтда бунд...
- 16:26Адлия Вазири Русланбек Давлетов – ноҳақ, аммо имом-домлаларнинг интернетдаги чиқишларига муносабат билдириш осон иш. “Ҳаракат”: Демак, бундайлардан тозаланиш керак ва ШАРТ!
Шу йил 7 февраль куни жамоатчиликка Сенат олдида йиллик ҳисобот берган Адлия Вазири Русланбек Давлетов ҳамма масалаларда, жумладан диний масалаларда, ҳамма нарсадан ўзича ДАРС берибди. Бундай ташкиотларнинг айрим вакиллари чиқиб у ишни қилса бундай бўларкан, бу ишни қилса бундай бўларкан, маълум бир вилоятдагиларнинг бундай деган гапларига ҳуқуқ нуқтайи назаридан чидаб туролмаймиз. Чунки, Адлия Вазири Русланбек Давлетов оғзига келганини айтверадиган одам, у ШУНДАЙ ШАХС. Билиб қўйинглар дебди б...
- 22:20General Motors автоконцерни Spark ишлаб чиқаришни тўхтатмоқчи, буёғи нима бўлади?
General Motors компанияси йилдан йилга талаб пасайиб бораётганлиги боис Spark ишлаб чиқаришни бутунлай тўхтатиб, унинг ўрнига Тrax (Tracker) русумли автомобиллар ишлаб чиқаришни бошламоқчи. General Motors (АҚШ) автоконцерни 2022 йилнинг августидан бошлаб Spark автомобили ишлаб чиқарилишини тўхтатмоқчи. Бу моделнинг сотуви бозор кескин пасайиб кетгани билан изоҳланган. Маълумот учун, 2021 йилда GM атиги 24 459 дона Spark сотган, бу ўтган йилга нисбатан 27 фоизга кам. Бундан аввал ҳам ком...
- 19:48Яна СЕНСАЦИЯ: Гўшт ва картошка нархлари қимматлашишига сабаб бўлиши мумкин бўлган омиллар маълум қилинибди ва кўрсатгичлар берилибди
Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, 2022 йилнинг якунига қадар йиллик инфляция прогнози 8-9 фоиз даражада шаклланиши мумкин экан, ҳозир шунга тайёргарлик кўрилмоқда. Демак, Марказий Банк эълон қилган “2021 йилнинг IV чораги учун пул-кредит сиёсати шарҳи”да бир қанча асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари нархининг ўзгариши бўйича маълумотлар келтирилганди. Мана шуларнинг натижалари туфайли ҳозирги ДАБДАЛА аҳволдамиз. Озуқа-ем захираларининг камайиши шароитида арпа, буғдой ва бошқа чорва озуқ...
- 01:13Ўзбекистоннинг янги хўжайини Шавкат Мирзиё Пекинда Марказий Осиёлик ҳамкасблари билан учрашгани ҳақида
Ўзбекистоннинг янги хўжайини Шавкат Мирзиё Пекинда қишки Олимпия Ўйинларининг очилиши доирасида Тожикистон, Қозоғистон, Қирғизистон президентлари билан учрашибди. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиё кеча Пекинда қишки Олимпия Ўйинларининг очилиши доирасида бир қатор давлатлар раҳбарлари билан учрашгани ва шу каби воқеалар ҳақида хабарлар кўп. Уларнинг баъзилари тўғрисида ҳаммага хабар бериш фойдали бўлса керак. Суратларда Шавкат Мирзиё Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон, Қозоғистон Прези...
- 19:47Туркия президенти Ражаб Эрдўған ва турмуш ўртоғи Эмина билан “Омикрон” юқтириб олишгани маълум бўлди
Туркия Президенти Ражаб Эрдўғаннинг сўзларига кўра, у ва турмуш ўртоғи коронавируснинг янги варианти “Омикрон”ни енгил ўтказмоқда ва шифохонага ётиш талаб қилинмаяпти. Бу ҳақда Туркия раҳбарининг Telegram-каналида баёнот берилди. “Бугун дастлабки симптомлардан сўнг рафиқам билан COVID-19’га тест топширдик. Тест мусбат чиқди. Бу “Омикрон” эканлиги аниқланди”, - деб хат ёзиб тарқатибди Ражаб Эрдўған. Туркия президентининг сўзларига кўра, у ва турмуш ўртоғи коронавируснинг янги вариантини ...
Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Мухитдинов Адхам
Добавить сведения Читать дальше...Ислом Каримов
Ўзбекистон Коммунистик партиясининг собиқ раҳбари, Ўзбекистоннинг жорийдаги Президенти
Добавить сведения Читать дальше...