Кундалик хабарлар - 16 February 2022
- 12:40АҚШ Президенти Жо Байден россияликлардан АҚШ ва НАТОдан қўрқмасликни сўради: Сиз бизга душман эмассиз!
АҚШ ва НАТО россияликларга таҳдид солмаяпти ва Россияни беқарорлаштирмоқчи эмас. Бу ҳақда Украина атрофидаги вазият бўйича чиқишида АҚШ президенти Жо Байден маълум қилди. Унинг нутқи Оқ Уй Матбуот Хизмати томонидан трансляция билан ҳамма қизиқувчиларга кўрсатилибди. Мана унинг баъзи сўзлари: “АҚШ ҳам, НАТО ҳам Россия учун хавф солмаяпти. Бизнинг ҳаракатларимиз Россия фуқароларига қарши қаратилмаган, Россияни беқарорлаштиришга уринмаяпмиз. Россия фуқаролари, сиз бизга душман эмассиз. Мен ...
- 21:25Туркманистонда ҳокимиятга ҳозирги Президент Гурбангули Бердимуҳаммедовнинг ўғли Сердар эгаллайди
Туркманистон Марказий Сайлов Комиссияси навбатдан ташқари сайловларга тайёргарлик кўришни бошлади. Мамлакатни 2007 йилдан буён бошқариб келган президент Гурбангули Бердимуҳамедов лавозимини тарк этиш ниятини билдирди ва унинг ўрнини кичик ўғли Сердар Бердимуҳаммедов эгаллайди. Кечаги йиғилишда айнан Гурбангули Бердимуҳамедовнинг ўғли Сердар Бердимуҳамедов бўлажак сайловларда мамлакат президентлигига номзод этиб кўрсатилибди. “Туркменистан сегодня” давлат ахборот агентлиги хабарига кўра, б...
- 19:15Навбат Навоий кўчасига келди. Тошкент кўчалари трассага айланмоқда! Буёғи нима бўлади? “Ҳаракат”га қулоқ солиш керакмасми?
Тошкент шаҳар ҳокимлиги нафақат илмий тадқиқотлар хулосаларини инкор қиляпти, балки Ўзбекистоннинг янги хўжайини Шавкат Мирзиё шаҳар биринчи навбатда пиёдалар учун қулай бўлиши кераклиги ҳақидаги топшириғига ҳам тескари йўл тутмоқда. Шаҳар ҳокимлиги Алишер Навоий ШОХКЎЧАСИ реконструкция қилинишини эълон қилди ва лойиҳа рендерини тақдим этиши ҳам шулар жумласидандир. Ҳокимлик бу орқали “тирбандликларни камайтириш, ҳайдовчилар ҳамда пиёдаларга қулайлик яратиш” мақсад қилингани, лойиҳа “малакали...
- 17:11Жаҳон бозорида олтин нархи кўтарилиши ва атрофидаги воқеалар ҳақида хабарлар!
Бугун сешанба кунги савдоларда бир унция олтин нархи 0,4 фоизга ошиб, 1879,5 долларга етгани хабар қилинмоқда. Олтиннинг биржа нархи сўнгги саккиз ойдаги максимумгача кўтарилди, чунки Россия ва Ғарб ўртасидаги кескинликнинг кучайиши ҳимоя активларига бўлган талабни оширгани сабабли айнан шундай бўлди, деб хабар тарқатмоқда Reuters агентлиги. Қайд этилишича, сешанба кунги савдоларда бир унция олтин нархи 0,4 фоизга ошиб, 1879,5 долларга етган. Бу ўтган йил июнидан буён таклиф этилган энг юқ...
- 15:43“Uzbekistan Airways” узоқ масофага учишга мўлжалланган биринчи Airbus A321LR самолётига эга бўлгани эълон қилинибди! Шунга ишонадиганлар борми Ўзбекистонда!?
“Uzbekistan Airways” АЖ узоқ масофага учишга мўлжалланган биринчи Airbus A321LR ҳаво кемасини қабул қилиб олгани ҳақида Транспорт Вазирлиги Ахборот Хизмати хабар берибди. Нимамиш, шу тариқа “Uzbekistan Airways” АЖ Airbus’нинг ушбу русумдаги лайнерига эга Марказий Осиёдаги биринчи операторга айланганмиш ва ушбу самолёт 188 йўловчига (бизнес-классдаги 16 ўрин, эконом классида 172 ўрин) мўлжалланган ва CFM International LEAP-1A двигателлари билан жиҳозланганмиш. Бу самолет рстдан ҳам 7400 км...
- 20:34Юсуф Жума: ФЕВРАЛЬ ОЙИ - ҚУТЛУҒ ОЙ - Улуғ Чеченистон давлатининг Президенти, Улуғ Саркарда ЖАВҲАР ДУДАЕВ ТЎҒИЛГАН МУБОРАК ОЙ!!!
Муборак руҳига Улуғ Тангрининг олқишлари ёғилсин!!! Шу кунларда бу улуғ от Украина - ўрис қарама - қаршилиги боис кўп эсланаяпти: Қўлнинг ойнасидан кичик юртнинг жасоратли ўғли юзма - юз жангда ўриснинг тиш - тирноғигача қуролланган катта, мунтазам армиясини тор -мор этиб, тарих бетларида босқинчи ёғийнинг шармандасини мангу чиқариб кетганини эслаяптилар. ЭЙ ЖАСОРАТСИЗ, ДУНЁ!!! УЛУҒ ЖАВҲАР ДУДАНИ ЁД ЭТ ВА ЮЗИНГГА ҚАРА - НАҚАДАР ҚОРА - НАҚАДАР ИРКИТ... Поёнсиз мамлакатлар, чексиз кучлар...
- 02:17АҚШ раҳбари Жо Байден Россиянинг хўжайини Владимир Путинни огоҳлантирди, Киевда эвакуация режаси тасдиқланди! Украина атрофидаги сўнгги хабарлар!
АҚШ президенти Жо Байден Россия президенти Владимир Путин билан кеча бир соат давомида телефонда музокара олиб борибди ва уни россияликлар Украинага бостириб киришининг оғир оқибатлари ҳақида огоҳлантирибди. Киев мэри Виталий Кличко эса Россия тез орада ҳужум қилиши мумкинлиги ҳақидаги хабарлар туфайли шаҳар ҳокимияти аҳолини эвакуация қилиш режасини тасдиқлагани ҳақида хабар берибди. Ғарб мамлакатлари элчихоналари ходимларини олиб кетмоқда, президент Владимир Зеленский эса “эҳтимолий босқин...
- 19:23Миллиардлаб сўмлик харидлар билан манфаатлар тўқнашувига йўл қўйган Андижонликлар ҳали ҳам ўз лавозимларида ўтиришган экан?
2020 йилнинг декабрь ойида Андижон вилояти ҳокимлиги мансабдорлари ва уларнинг яқинларига тегишли корхоналар томонидан миллиардлаб давлат буюртмалари тақсимлаб олингани маълум бўлган, 2021 йил февраль ойида жамоатчилик томонидан кескин қораланган ушбу ҳолатлар юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан олиб борилган ўрганишлар натижасида жиноий иш қўзғатилганди. Маҳаллий сайтларнинг Бош Прокуратура матбуот хизмати томонидан тақдим қилинган маълумотларга кўра, ушбу мансабдорларнинг ф...
- 03:30Ўзбекистон Халқ Таълими Вазири Бахтиёр Саидов Андижондаги узр сўрашга мажбурланган ўқитувчилар билан учрашибди ва узр тилабди!
Халқ Таълими Вазири Бахтиёр Саидов Андижоннинг Марҳамат туманида ота-оналар олдида узр сўрашга мажбур қилинган ўқитувчилар билан учрашиш мақсадида Андижонга ташриф буюрибди, деб хабар бермоқда вазирлик матбуот хизмати. Вазир ўқитувчилар билан суҳбатлашиб, уларни обрўсизлантиришга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқлигини айтиб, юз берган ҳолатни “устоз шаънини ерга уриш” деб баҳолаганмиш. Шунга ишонадиганлар борми? Ўқитувчини ҳафа қилишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ. Ўқитувчи қадрланмаган юртнинг эртаси бўлма...
- 20:54Ўзбекистонда водород энергетикасини ривожлантиришга 10 миллиард сўм ажратилармиш! Шунга ишонадиганлар борми? Бунинг рецептини “Ҳаракат”дан сўраш керак!
Янги Ўзбекистоннинг 2022-2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегиясида водород энергетикасини ривожлантиришга ҳам алоҳида эътибор қаратилган, дейилибди Энергетика Вазирлигининг хабарида. Буни қўйиб туринг, нимамиш, 2022 йилнинг май ойига қадар водород энергетикаси технологиялари соҳасида умумий қиймати 10 млрд сўмлик илмий-тадқиқотларни ташкил этиш ва янги илмий ишланмалар асосида водород энергиясини олиш, сақлаш ва ташиш технологиясини яратиш дастури тасдиқлансагина бу янги стратегияга ...
Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Мухитдинов Адхам
Добавить сведения Читать дальше...Жаҳонгир Муҳаммад
Ўзбекистон президентининг собиқ маслаҳатчиси, "Эрк" демократик партиясининг собиқ котиби, "Ҳаракат" журнали таҳ...
Добавить сведения Читать дальше...