Кундалик хабарлар - 25 July 2020
- 01:17Нью-Йорк Фондлар Биржаси ва АҚШ иқтисодиётининг асосий кўрсатгичи бўлган Dow Jones индекси кеча 24 июлда 182 поғона пастга тушиб, 26 минг 470 бўлди
Хабарларимизни ўқиб бораётган ўқувчиларимиз билишадики, ҳар иш куни Нью-Йорк Фондлар Биржаси ва АҚШ иқтисодиётининг асосий кўрсатгичи бўлган Dow Jones индекси қандай ўзгариб бораётганини кузатиб келмоқдамиз. Чунки, АҚШ ўз иқтисодиётининг кучи билан дунёда етакчи роль ўйнаб келаётган экан, Dow Jones каби индексларни кузатиб бориш муҳим эди. Эътибор берингки, бугун шанба, демак, бугун ва эртага Нью-Йорк Фондлар Биржаси ишламайди, Dow Jones индекси ўзгармайди. Эслатиш керакки, Dow Jones индекси 2...
- 21:38Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида Шавкат Мирзиёнинг қарори
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори Муборак Қурбон ҳайити моҳиятида мужассам бўлган хайру саховат, меҳр-оқибат, инсонпарварлик сингари азалий анъана ва қадриятларимизни асраб-авайлаш ҳамда кенг тарғиб этиш, халқимизнинг эзгу ният ва орзу-интилишларини қўллаб-қувватлаш мақсадида: 1. Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 2020 йилда Қурбон ҳайитининг биринчи куни 31 июль - жума кунига тўғри келиши ҳақида қабул қилган қарорини инобатга олиб, мамлакатимизда 2020 йил 31 июль Қурбон ҳа...
- 20:11Бугун фонд биржаларида олтиннинг нархи 2011 йил даражасига чиқди – бир унцияси 1902 доллар бўлди
Нью-Йорк фондлар биржаси филиаллари тарқатган хабарда айтилишича, бугун олтиннинг нархи 2011 йил сентябрдаги максимумга яқинлашиб, бир унцияси 1902 доллар бўлибди. Маълум бўлишича, коронавирус туфайли олтиннинг нархи 2011 йилдаги максимумга чиқишини экспертлар аввалдан башорат қилишган экан. Эслатиш керакки, шу йил март ойида олтиннинг нархи 1700 доллар бўлган, июль ойида 1800 доллардан ошган экан. Экспертларнинг таҳлилига кўра, олтин ишончли актив сифатида коронавируснинг иккинчи тўлқини олди...
- 16:22Аё Софияда 86 йиллик танаффусдан кейин илк жума намози ўқилди
Истанбул фатҳ этилишининг тимсоли ҳисобланган Аё София юзлаб йиллар давомида мавжуд бўлган масжид мақомини қайтариб олди. Фатҳдан олдин ибодатхона 916 йил давомида черков, 1453 йилдан 1934 йилгача - масжид бўлган. Обида сўнгги 86 йил давомида музей эди. Шу йилнинг 10 июлида Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған имзолаган фармонга асосан музей масжидга айлантирилди. Бугун, 24 июль куни Истанбулда масжидда илк жума намози ўқилди. Эрталабдан Истанбул ва Туркиянинг бошқа ҳудудларидан келганла...
- 10:25Андижонда 1000 доллар инсон ҳаётига зомин бўлгани ва расман хабар қилингани ҳақида
Бу воқеа 2020 йилнинг 20 июль куни соат 23:00да Андижон вилояти Булоқбоши тумани Учтепа МФЙ Бўстон кўчасида яшовчи 28 ёшли К.А. қўшниси 43 Р.С.дан 1.000 АҚШ доллари миқдоридаги қарзини сўраб келганда рўй берибди. Ички Ишлар Вазирлиги таркибидаги Тергов Департаменти хабарига кўра, шу вақтда улар ўзаро жанжаллашиб, жанжал давомида К.А., таниши 21 ёшли Н.Қ. ҳамда укалари 25 ёшли А.А., вояга етмаган 17 ёшли О.А. билан биргаликда Р.С.ни ўша ердаги ёғоч таёқ билан танасининг турли жойларига уриб та...
- 01:24Нью-Йорк Фондлар Биржаси ва АҚШ иқтисодиётининг асосий кўрсатгичи бўлган Dow Jones индекси кеча 23 июлда 354 поғона пастга тушиб, 26 минг 652 бўлди. Яхши эмас!
Хабарларимизни ўқиб бораётган ўқувчиларимиз билишадики, ҳар иш куни Нью-Йорк Фондлар Биржаси ва АҚШ иқтисодиётининг асосий кўрсатгичи бўлган Dow Jones индекси қандай ўзгариб бораётганини кузатиб келмоқдамиз. Чунки, АҚШ ўз иқтисодиётининг кучи билан дунёда етакчи роль ўйнаб келаётган экан, Dow Jones каби индексларни кузатиб бориш муҳим эди. Эслатиш керакки, Dow Jones индекси 22 июлда 165 поғона юқорига кўтарилиб, 27 минг бўлганди. Кеча 23 июлда эса, 354 поғона пастга тушиб, 26 минг 652 бўлди. Ам...
- 22:34Аё Софиядаги илк намоз тафсилотлари маълум қилинди
Истанбул губернатори Али Ерликая Аё София ибодатхонасидаги дастлабки намоз тафсилотлари ҳақида гапириб берди. Ибодат 24 июлдан 25 июлга қадар куни билан давом этади ва барча хоҳловчилар учун очиқ бўлади. Грециянинг Еthnos нашри хабарига кўра, 23 июль куни Аё София атрофида автомобиллар ҳаракати тўхтатилади. Намозда иштирок этиш учун мусулмонлар ўзи билан ниқоб, жойнамоз, шунингдек «сабр ва ҳокисорлик»ни олиб келишлари лозим бўлади. Насроний фрескалар ибодат қилаётган мусулмонларнинг кўз...
- 16:46Термизда карантин чекловлари кучайтирилди
Термиз шаҳар эпидемияга қарши курашиш фавқулодда комиссияси йиғилиши қарорига мувофиқ, шаҳарда карантин талаблари кучайтирилмоқда. Унга кўра, 2020 йил 23 июлдан бошлаб номаълум муддатгача: Фаолият туридан қатъи назар барча тадбиркорлик субъектлари, савдо дўконлари (озиқ-овқат ва дори-дармон савдоси бундан мустасно) кўнгилочар объектлар, шу жумладан тунги клублар, дискотека, бар, спа ва массаж салонлар, караоке, билярд заллари, кальян марказлари, ресторанлар, реклама ва компьютер ўйинлари х...
- 16:05ФСБ задержала группу исламистов в трех регионах России
ФСБ совместно с сотрудниками МВД и Росгвардии задержала 22 человека — участников запрещенной на территории РФ террористической организации «Исламское движение Узбекистана» (организация запрещена в России). Об этом сообщает РИА «Новости» со ссылкой на ЦОС ФСБ РФ. Отмечается, что исламисты были задержаны в Москве, Новосибирске и Красноярском крае. В результате оперативно-розыскных мероприятий было установлено, что злоумышленники призывали к совершению преступлений террористического характера...
- 15:45Қозоғистон Ўзбекистонга гуманитар ёрдам жўнатади, у асосан озиқ-овқат маҳсулотларидан иборат бўлади
Қозоқларнинг zakon.kz Интернет сайти хабар беришича, Қозоғистон ҳукумати Ўзбекистон ва Афғонистонга гуманитар ёрдам кўрсатиш ҳақида қарор чиқарган, бу қарор мамлакат Бош Вазири Асқар Мамин тарафидан имзоланган. Хуллас, қисқа қилиб айтсак, Ўзбекистонга озиқ-овқат маҳсулотлари юборилади. Улар орасида ун, гречка, ўсимлик ёғи ва консервалар мавжуд. Афғонистонга эса расмий гуманитар ёрдам кўрсатиш учун беш минг донадан ортиқ товарларни юбориш режалаштирилган. Афғонистонга кўрпа-ёстиқ, қишки чод...