Кундалик хабарлар - 27 July 2020
- 19:25“Юксалиш” Умуммиллий Ҳаракатига янги раис сайлангани ҳақида масхарабозлик хабари
Жорий йилнинг 27 июль куни Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Норбой бошчилигидаги “Юксалиш” Умуммиллий Ҳаракати таъсисчилари йиғилишида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари орасидан янги раис - Парламент қуйи палатасининг Демократик Институтлар, Нодавлат Ташкилотлар ва Фуқароларнинг Ўзини Ўзи Бошқариш Органлари Қўмитаси аъзоси Бобур Бекмуродов сайланибди. Бу ҳақда Умуммиллий Ҳаракатнинг Телеграмдаги сайтида хабар тарқатилган ва қуйидаги сатрлар келтирилган: Хабарда айтилишича, Бобур ...
- 16:06Марказий Банкнинг масхарабозлиги: Долларнинг сўмга нисбатан курси яна бироз ортибди, бу ҳақда Марказий Банк хабар тарқатди
Марказий Банк 2020 йил 28 июлдан бошлаб валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлари учун хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматларини бугун эълон қилди. Мана баъзибир валюталарнинг сўмга нисбатан тайинланган янги ва бир ҳафта аввалги (қавс ичида) курслари: 1 АҚШ доллари – 10207,69 сўм (69 10210,39 сўм) 1 ЕВРО – 11896,04 (11666,39) 1 Жанубий Корея вони – ? (?) 1 Хитой юани – 1455,33 ...
- 12:35Ўзбекистондаги қўғирчоқ оммавий ахборот воситаларида биронта жиддий хабар йўқ
Мамлакатимизда иш олиб бораётган оммавий ахборот воситаларида биронта пичоққа илинадиган жиддий хабар йўқлигини аввалдан билдириб келмоқдамиз. Кечаги хабарларимизда шу мавзу 2 марта тилга олинди. Бугун ҳам ҳеч қандай ўзгариш йўқ. Сал кам ҳамма хабарлар Совет замонининг пропагандасини эслатмоқда. Мана ҳозир бизда пешин соатлари бошланди. Ҳалигача биронта жиддий хабар йўқ. Ҳамма нарса Ислом Карим замонини эслатади. Ўзбекистонимизда катта ислоҳотларни оммавий ахборот воситаларидан бошлаш кера...
- 00:27Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги хабар қилишича, бизда бугунга қадар 20531 киши коронавирус касаллиги юқтирибди
Вазирлик хабар қилишича, 2020 йил 26 июль соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси юқтирганлар сони 20531 нафарга чиқибди. Эслатиш керакки, Ўзбекистонда шу йил 15 мартда биринчи касаллик аниқланганди, мана охирги кунда касалланганлар сони 570 га ортиб, 20531 га чиқди. Яна эслатиш керакки, 15 мартда касалланганлар сони бармоқ билан санаса бўладиган ўлчовда кам эди. Ҳозир эса, оламдан ўтганлар сони ҳар куни 100 атрофида бўлмоқда. Лекин, вазирлик ҳаммаси бўлиб 100 га яқин ки...
- 18:34Kun.uz: Нодира Қодированинг сирли ўлими Туркияда яна кун тартибига чиқди
2019 йил 23 сентябрда Туркиянинг Адолат ва тараққиёт партияси депутати Ширин Уналнинг Анқарадаги уйида вафот этган Нодира Қодирова иши ва прокуратуранинг гумонланувчини судга тортмаслик тўғрисидаги қарори 24 июль куни Уналнинг Аё София намозидан сўнг қолдирган твити туфайли яна кун тартибига чиқди. Аё Софияни янгидан ибодатга очилиши доирасида бўлиб ўтган жума намозида қатнашган Унал масжиднинг таклиф қилинган меҳмонларгина кириши мумкин бўлган ички қисмида тушган фотосуратини илова қилган ҳолд...
- 17:51Республика махсус комиссияси АХБОРОТИ: Карантин чекловлари 15 августга қадар узайтирилди
Карантин чекловлари амал қиладиган даврда қуйидагиларга қатъий этибор қаратиш белгиланди: а) давлат органлари ва ташкилотларига: ходимларини хатловдан ўтказган ҳолда, иш жойига фақатгина зарур бўлган мутахассисларни бевосита жалб этишга рухсат берилганини инобатга олиб, қолган ходимларни қонунчиликда белгиланган тартибда меҳнат таътилига чиқаришни ёхуд масофадан туриб (онлайн) ишлашини ташкил этишга тўлиқ риоя этилишини таъминлаш; ходимларини вақтинчалик хизмат сафарига юборишни тўхтати...
- 02:33Гўёки коронавирусдан даволанаётган Сурхондарё ҳокими Тўра Боболов Тошкентдаги шифохонадан видеоёзув эълон қилибди, шунга ишонадиганлар борми?
Ижтимоий тармоқларда Тошкентда коронавирусдан даволанаётган Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболовнинг ўлими тўғрисидаги хабарлар тарқалган экан, ушбу миш-мишларни вилоят маъмурияти, сўнгра ҳокимнинг ўзи видеомурожаат орқали рад этганмиш. Мана ўша одам тарқатган видеодаги гаплар: “Бугун 24 июль 2020 йил. Ҳозирги вақтда Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказида мен даволанишдаман. Олий тоифали шифокорлар, тиббиёт соҳасидаги врачларимиз яқиндан менга кўмак бериб, қисқа вақтда соғлиғ...
- 22:32Азербайджанская интеллигенция осуждает политические репрессии
Группа представителей интеллигенции страны выступила с открытым обращением к властям страны, призвав их прекратить волну политических репрессий, начатую после массовой манифестации в поддержку армии 14-15 июля. «В нынешний роковой период для нашего государства и нашего народа внутриполитические отношения в опасной степени обострились, а гражданский мир находится под большим риском», - говорится в обращении. Атака армян в Товузе, в результате которой погибли 12 военнослужащих ВС Азербайдж...
- 18:36Хитой дипломатлари Хьюстонни тарк этишгани хабар қилинди
Хитой Халқ Республикасининг АҚШдаги Хьюстон шаҳрида жойлашган Бош Консуллиги ходимлари энди ишларини, Америка ҳукумати талаби билан ёпиб қўйилган бинони ташлаб чиқиб кетишгани сабабли, бошқа жойлардан давом эттиришади. Бу ҳақда “Houston Chronicle” газетасига асосланиб хабарлар тарқатилди. Дипломатик миссия вакиллари консулликни кеча маҳаллий вақт билан 16:00 да бўшатишлари лозим эди. Белгиланган муддатга яқин полиция бино атрофидаги ҳудудни беркитди, яна бироздан сўнг Бош консуллик ичкарисида...
- 14:24Даҳшатли мудҳиш хабар: Қирғизистонда умрбод қамоққа маҳкум қилинган ўзбек ҳуқуқ ҳимоячиси Азимжон Асқаров оламдан ўтди
Бу мудҳиш воқеа ҳақида Қирғизистондаги ҳуқуқ ҳимоячиси ташкилотлар хабар қилдилар, унинг адвокатлари ростдан ҳам шундай бўлганини, ўзбек миллатига мансуб бўлган Азимжон Асқаров бугун 25 июль куни оламдан ўтганини тасдиқладилар. Аниқроқ қилиб айтсак, буни унинг ҳамкасби Толекан Исмаилова ва адвокати Валерьян Вахитов тасдиқлабдилар. 69 ёшли Азимжон Асқаровнинг соғлиғи ёмонлашгани туфайли, адвокати уни шифохонага ётқизишни талаб қилгани, бироқ ҳукумат расмийлари маҳкумни Жазони ижро этиш давлат х...