Кундалик хабарлар - 27 October 2020
- 18:41Доналд Трампнинг яна бир ғалабаси: Эми Кони Барет АҚШ Олий Суди судьяси сифатида тасдиқланди
АҚШ Сенати Эми Кони Баретни Олий Суд судьяси лавозимига тасдиқлади. Сайловлардан бир ҳафта олдин ушбу лавозимга амалга оширилган тайинлов Доналд Трамп учун муҳим сиёсий ғалаба ҳисобланарди. Мана, кеча душанба куни АҚШ Сенатида кўпчиликни ташкил этувчи республикачилар қарши овоз берган демократларни ортда қолдирди. Яқинда унинг тайинлови туфайли АҚШ Олий Судида консерватив судьяларнинг сони янада ортди, ҳозирча, бу рақамлар - 6:3. Бир умрга сайланувчи 9 кишидан таркиб топган Олий Суддаги фикрл...
- 17:19Андижонда маҳаллий масхарабозлик: Вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмон маҳаллий масъуллар иштирокида марказий деҳқон бозорида бўлгани ва нарх-навони ўргангани ҳақида
Бугун Андижонда ростакам масхарабозлик маросими ўтказилибди. Шуҳратбек Абдураҳмонов сектор раҳбарлари, тегишли масъуллар иштирокида “Андижон шаҳар марказий деҳқон бозори”да бўлиб, нарх-навони ўрганишибди. Айнан шу ерда Шуҳратбек Абдураҳмонов бозордаги ҳақиқий аҳволни, озиқ-овқат ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг нархи ва сифатини кўздан кечирганмиш. Энг қизиғи, бу “катта” хўжайин аҳолини узлуксиз озиқ-овқат ҳамда асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан таъминлаш, нарх-навонин...
- 21:18Бизнинг исми-шарифимизнинг набираси Анвар Пўлат 85 ёшда оламдан ўтди
Кеча 25 октябрь куни бизнинг катта оилага “Пўлат” сўзини қолдирган Анвар Пўлат оламдан ўтди. Ана шу “Пўлат” сўзи ҳаммамизнининг тарихимизга асос яратди. Ҳа, гап – Анвар Пўлат бобомиз ҳақида кетмоқда. Бу улуғ бобомиз азалдан ҳаммага МУСТАҚИЛЛИК ҳақидаги ғояларни миллат онгига сингдирган ИНСОН бўлганди. Тўғри, у кишининг фарзанди - ОТАМИЗ Қаюм Пўлат - биринчи турмуш ўртоғидан катта ишлар қилиб кетганликларини ҳамма ҳам билавермайди. Нима бўлганда ҳам, 1935 йили туғи...
- 21:23Испанияда коронавирус сабабли янгидан фавқулодда ҳолат эълон қилинибди
Испанияда ҳукумат қарори билан коронавирусга қарши кураш чораси сифатида фавқулодда ҳолат режими жорий қилинди. Дастлаб бу режим 15 кун амал қилади. Агар мамлакат парламенти ҳукумат таклифини қўллаб-қувватласа, режим яна ярим йилга узайтирилиши мумкин, дейилмоқда хабарларда. Бу режим билан соат 23дан соат 6гача комендантлик соати амал қилиши кўзда тутилган, ижтимоий алоқаларга чекловлар киритилади, ҳаракатланиш чекланиши мумкин. Бундан ташқари, маҳаллий ҳокимиятлар комендантлик соати амал қил...
- 21:11Светлана Тихановская рассказала о «миллиардах» от ЕС для поддержки реформ в Белоруссии
Бывший кандидат в президенты Белоруссии Светлана Тихановская заявила, что Евросоюз может оказать помощь на сумму в «миллиарды долларов» для поддержки будущих реформ в республике в случае смены власти. Об этом сообщает РИА «Новости». По словам Тихановской, многие европейские страны ЕС подготовили проект помощи по будущим реформам. В частности Польша, Румыния и Литва. Многие частные компании готовы предложить план инвестиций в республику в случае смены власти. «Разговор идет о миллиардах дол...
- 16:24Ўзбекистонда 12 йиллик таълимнинг сифати 9,1 йилга тенг, у коронавирус туфайли 8,5 йилга тушиб қолиши мумкин
Инсон капитали индексига кўра, Ўзбекистонда 18 ёшга кирган шахс 12 йиллик таълимни тамомлаш имконига эга, бироқ бу таълим сифати билан солиштирилганда 2,9 йиллик бўшлиқ борлиги аниқланган. Пандемия бу бўшлиқни яна катталаштириши мумкин. Таълим сифатини назорат қилиш инспекцияси, Халқ таълими вазирлиги Жаҳон банки билан ҳамкорликда Ўзбекистоннинг инсон капитали индексида кўрсатган натижаси таҳлилларига бағишланган конференция ўтказди. Жаҳон банкининг таълим бўйича мутахассиси Аиша Вавданинг...
- 01:53АҚШ иқтисодиётининг асосий кўрсатгичи бўлган Dow Jones индекси 17 октябрда юксалиб, 28 минг 606 бўлганди, аммо кеча 411 поғона пастга тушиб, 28 минг 195 бўлди
Хабарларимизни ўқиб бораётган ўқувчиларимиз билишадики, ҳар иш куни Нью-Йорк Фондлар Биржаси ва АҚШ иқтисодиётининг асосий кўрсатгичи бўлган Dow Jones индекси қандай ўзгариб бораётганини кузатиб келмоқдамиз. Чунки, АҚШ ўз иқтисодиётининг кучи билан дунёда етакчи роль ўйнаб келаётган экан, Dow Jones каби индексларни кузатиб бориш муҳим эди. Кеча Dow Jones индекси 411 поғона пастга тушиб, 28 минг 195 бўлди. Демак, жараёнлар қандай олға кетишини диққат билан кузатиб бориш керак. Хуллас, Dow Jones...
- 18:42Короновируснинг иккинчи тўлқини ва нималар қилиш кераклигини, уни қўрқув ва стрессиз қандай енгиб ўтиш мумкинлигини биласизми?
Ҳурматли ўқувчиларимиз, шу хабарнинг сарлавҳасидаги саволларга жавобингиз борми? “Ҳаракат” Агентлиги бу ҳақда анча вақтдан бери гапириб келмоқда. Мана Kun.uz Интернет нашри ҳам бугун айнан шу маънода мақола эълон қилди. Уни эътиборингизга ҳавола қилмоқдамиз. Kun.uz - Иккинчи тўлқин: уни қўрқув ва стрессиз қандай енгиб ўтиш мумкин? Европада коронавирус эпидемиясининг иккинчи тўлқини кечмоқда. Касалликка чалиниш ҳолатлари билан боғлиқ рақамлар эса кундан кунга ортиб бормоқда. Олимлар эпидеми...
- 14:31Марказий Банк МАСХАРАБОЗЛИКЛАРИНИ давом эттирмоқда: Долларнинг курси эртага 20 октябрда 7,23 сўмга ортармиш
Марказий Банк 2020 йил 20 октябрдан бошлаб валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлари учун хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматларини бугун эълон қилди. Мана баъзибир валюталарнинг сўмга нисбатан тайинланган янги ва бир ҳафта аввалги (қавс ичида) курслари: 1 АҚШ доллари – 10371,76 сўм (10364,48 сўм) 1 ЕВРО – 12153,63 (12254,96) 1 Жанубий Корея вони – ? (?) 1 Хитой юани &nd...
- 01:37Шимолий Кипрда президент сайловлари ғолиби эълон қилинди - Эрсин Татар
Шимолий Кипр Турк Республикасидаги президент сайловларида Бош вазир Эрсин Татар ғалаба қозонди. Туркия Президенти Ражаб Эрдўған томонидан қўллаб-қувватланувчи Эрсин Татар сайловларнинг 2-босқичида барча бюллетенлар ҳисоблаб чиқилгач, 51,74 фоиз овоз тўплагани қайд қилинган. Амалдаги президент Мустафо Акинжига эса 48,26 фоиз сайловчилар ўз овозини берган. Миллий Бирдамлик Партияси тарафдорлари Эрсин Татарнинг ғалабасини нишонлашга тушиб кетишди. Кипр матбуоти Эрсин Татарни “Эрдўғаннинг...