19 October 2020
14:31 - Марказий Банк МАСХАРАБОЗЛИКЛАРИНИ давом эттирмоқда: Долларнинг курси эртага 20 октябрда 7,23 сўмга ортармиш

Марказий Банк 2020 йил 20 октябрдан бошлаб валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлари учун хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматларини бугун эълон қилди. Мана баъзибир валюталарнинг сўмга нисбатан тайинланган янги ва бир ҳафта аввалги (қавс ичида) курслари:

1 АҚШ доллари – 10371,76 сўм (10364,48 сўм)

1 ЕВРО – 12153,63 (12254,96)

1 Жанубий Корея вони – ? (?)

1 Хитой юани – 1548,90 (1548,49)

1 Туркия лираси – ? (?)

1 Россия рубли – 133,19 (135,03)

1 Қозоқ тенгеси – 24,16 (24,26)

Масхарабозликка қаранг, АҚШ долларининг сўмимизга нисбатан курси 7,23 сўмга кўтарилиб бироз ортганининг ҳеч қандай аҳамияти йўқ. Чунки, аҳволимиз шундоқ ҳам дабдала.

Баъзи валюталарнинг бугунги курси Марказий Банк сайтида ҳам ҳали эълон қилинмагани сабабли, янги курс ўрнига (?) белгиси қўйдик.

Алоҳида уруғулаш керакки, сўмнинг чет эл валюталарига нисбатан курси яна бир оз ортган, демак, аҳволимиз янада ёмонлашмоқда. Шундай аҳвол экан, сўмнинг курси ортаётгани ҳақида гапириш, яъни аҳволимиз яхшиланаётгани ҳақида гапириш ОДДИЙ МАСХАРАБОЗЛИКдан бошқа нарса эмас.