Кундалик хабарлар - 11 February 2021
- 20:35Қашқадарё ҳокими Зойир Мирза шу вилоятда ишлаётган ҳокимларга янги хизмат автомобили сотиб олишни тақиқлабди. Унинг бунақа ишларга ҳаққи борми?
Зойир Мирза (расмда) янги хизмат машинаси сотиб олишга мораторий эълон қилди. Бу ҳақда Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда. Қайд этилишича, вилоят ҳокими Зойир Мирза вилоятда фаолият юритувчи 15 нафар ҳоким ва уларнинг ўринбосарларига янги хизмат автомобили сотиб олишни тақиқлаган. Бу ҳақда вилоят ҳокими президент Шавкат Мирзиё раҳбарлигидаги селектордан сўнг ўтказилган қисқа муҳокама йиғилишида маълум қилгани айтилмоқда. - Косон Тумани Ҳокими ва вилоят ҳокими ўринбосари...
- 20:06Kun.uz: Лотин ёзувидаги ўзбек алифбоси ҳам ислоҳ қилинади
Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосига босқичма-босқич тўлиқ ўтишни таъминлаш бўйича “йўл харитаси”да лотин ёзувини ислоҳ қилиш масаласи ҳам ўрин олади. Бу ҳақда Kun.uz’га ишчи гуруҳ аъзоларидан бири маълум қилди. Ҳужжат матни эълон қилингач, ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари “имло, алифбомиз яна ислоҳсиз қоляпти” мазмунида танқидий фикрларни билдира бошлади. Kun.uz мухбири норматив ҳуқуқий ҳужжатда лотин ёзувини ислоҳ қилиш масалалари ўрин олган ёки олмаганини билиш мақсадида “Йўл харитаси...
- 16:22Иш юритишда Лотин ёзувига асосланган Ўзбек алифбосига тўлиқ ўтиш режалаштирилмоқда эмиш, чунки ҳукумат йўл харитасини тасдиқлабди
2023 йил 1 январдан бошлаб барча ташкилотларда иш юритиш ҳужжатлари ва бошқа ҳужжатларни Лотин ёзувига асосланган Ўзбек алифбосида ишлаб чиқиш, қабул қилиш ва эълон қилиш амалиёти тўлиқ жорий қилиниши эълон қилинди. Ҳукумат қарори билан Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосига босқичма-босқич тўлиқ ўтишни таъминлаш бўйича “йўл харитаси” тасдиқланибди. Баъзи оммавий ахборот воситаларга етиб келган ҳужжатлар матнига кўра, қуйидаги ишлар амалга оширилиши белгиланмоқда: - Лотин ёзувига асосла...
- 06:28Мамлакатимизда вилоят раҳбарларига 2021 йилда 1,6 миллиондан ортиқ иш ўрни яратиш топширилгани устидан куласизми ёки йиғлайсизми?
Президент Шавкат Мирзиё Ўзбекистонда Қорақалпоғистон ва вилоятлар раҳбарларига 2021 йилда 1 миллион 659 минг кишини иш билан таъминлашни буюрибди, ҳудудлар бўйича тақсимот ҳам берибди. Мамлакатимиз хўжайини Шавкат Мирзиё Давлат Дастурига бағишланган йиғилишда ҳудудлар раҳбарларига аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича кўрсатма берибди, деҳқончилик билан шуғулланиш истагида бўлган ёшларга суғориладиган ерлардан 10 сотихдан 1 гектаргача ер ажратиш бошланганлигини қайд этибди. Бундан ҳам муҳими, Шав...
- 23:33Шарм-ал-Шайх курорти бетон девор билан ўраб чиқилгани ва бошқа ёзилмаган нарсалар ҳақида
2019 йилдан бошлаб туристлар хавфсизлигини таъминлаш учун Мисрдаги Шарм-ал-Шайх курорти 36 километр узунликдаги бетон девор билан ўраб чиқилгани ҳақида Middle Eeast Monitor газетаси хабар тарқатди. "36 километрли тўсиқ саҳрони курортдан ажратиб турувчи бетон девордан иборат. Ҳукумат мазкур иншоот ёрдамида хавфсизлик даражасини ошириш ва туристлар хавфсизлигини таъминлашни мақсад қилган, чунки Шарм-ал-Шайх Синайнинг исёнчилар ҳаракати тўпланган соҳилидан атиги 360 километр масофада жойлашган",...
- 18:52Ҳаммаёқ масхарабозлик: Шавкат Мирзиёга кўра, ҳар қандай мажлисбозликни йиғиштириш керакмиш
Президент Шавкат Мирзиё Бош Вазирга маҳалла раислари ва участка нозирларини ҳокимиятга мажлисга чақиришни қатъиян тақиқлаш бўйича топшириқ бергани ҳақида Kun.uz Интернет нашри хабар тарқатгани устидан кулишни ҳам йиғлашни ҳам билмайсан, дейди “Ҳаракат” мухбири. Нимамиш, Шавкат Мирзиё раҳбарлигида “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”даги режалаштирилган вазифалар бўйича селектор ўтказилмоқдамиш. Тадбирда барча вазирликлар, вилоятлар раҳбарлари иштирок этмоқдамиш....
- 16:402021 йилда жорий этилиши кутилаётган 60та Электрон Давлат Хизмати рўйхати эълон қилинибди, аммо ҳаммаси қуруқ гап эмасми?
Давлат Хизматлари Агентлиги 2021 йилда тақдим этилиши кўзда тутилаётган электрон давлат хизматлари рўйхатини эълон қилинди. Ушбу рўйхатдан 60та электрон хизмат ўрин олган ва шу сабабли у рўйхат амалда эълон қилинган - https://regulation.gov.uz/uz/d/28609. Бу масала Давлат Хизматлари Агентлиги тарафидан эълон қилинибди. Масалан, у ерда шундай гаплар ҳам айтилган. “Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йил 29 декабрдаги Олий Мажлисга йўллаган мурожаатномасида 2021 йилнинг охирига қадар электр...
- 15:46Ўзбекистон ва Афғонистон президентлари телефон орқали мулоқот қилибдилар, аммо тузукроқ тафсилотлар айтилмаган
Бу икки мамлакат раҳбарлари бугун телефонда мулоқот қилганлари хабар қилинди. Табиий, икки томонлама муносабатлар ва минтақавий ҳамкорликнинг долзарб масалалари гўёки кўриб чиқилибди. Давлат раҳбарлари Ўзбекистон, Афғонистон ва Покистон ҳамда етакчи халқаро молиявий институтларнинг юқори даражадаги вакиллари иштирокида ўтган Трансафғон Транспорт Йўлагини Қуриш лойиҳасини илгари суриш бўйича уч томонлама ишчи гуруҳнинг биринчи йиғилиши муваффақиятли бўлганини катта мамнуният билан қайд этибдилар...
- 03:39Нью-Йорк биржасида асосий кўрсатгич бўлган Dow Jones индекси ўтган йилнинг февралида 29,5 мингдан ошган, кейин тушиб кетган эди, кечадан аввал бу индекс қайтадан 31,365 га чиқди
Ҳа, ростдан ҳам шундай бўлди ва жорийдаги йилнинг 8 январида Dow Jones индекси янги рекорд ўрнатди – 31 минг 365 га чиқди. Бу янги тарихий рекорддир, кўрамиз, ишлар энди қандай кетади? Эслатиш керакки, бу индекс 2020 йилнинг феврал ойи ўрталарида катта рекорд ўрнатиб, тарихий рекорд даражасига, яъни 29,5 ярим мингга чиққан, аммо кейин Хитойда чиққан короновирус ваҳимаси туфайли бир неча ойда 18,5 мингга тушиб кетган эди. Ана ўшандан бери Dow Jones индекси турли ўйинлар қилиб турди ва ниҳ...
- 23:00Европа дипломатияси раҳбари Жозеп Боррел Россияга қарши янги санкциялар киритилиши мумкинлигини айтмоқда
Россияга нисбатан навбатдаги қадамлар 22 февралда бўлиб ўтадиган Европа Иттифоқи мамлакатлари ташқи ишлар вазирлари учрашувида ва Европа кенгашининг март ойидаги йиғилишида муҳокама қилиниши хабар қилинмоқда. "Биринчи навбатда, 22 февралда бўлиб ўтадиган ЕИ мамлакатлари ташқи ишлар вазирлари учрашувида ва Европа кенгашининг март ойидаги йиғилишида буни муҳокама қиламиз. Биз олдинга ҳаракат йўлини тақдим этамиз ва аъзо мамлакатлар навбатдаги қадамлар тўғрисида қарор қабул қилади", - дебди Жоз...
Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Каримов Анваржон
Добавить сведения Читать дальше...Акбар Ориф
"Бирлик" Партияси Андижон ташилотининг раиси, ҳозир Данияда яшайди.
Добавить сведения Читать дальше...