Кундалик хабарлар - 14 February 2021
- 19:49Андижонда Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуд топган кун нишонлангани ва тадбир қандай руҳда бўлгани ҳақида
Бугун Андижон шаҳридаги Бобур Майдонида шоҳ ва саркарда, беназир шоир, жаҳон илм-фани ҳамда маданияти ривожига муносиб ҳисса қўшган ҳамюртимиз Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг 538 йиллик таваллуд кунига бағишланган тадбир бўлиб ўтгани кўп оммавий ахборот воситаларида хабар қилинди. Вилоят ҳокимлиги, корхона ва ташкилотлар вакиллари, Андижон меҳмонлари, зиёлилар ва талаба-ёшлар томонидан буюк бобомизга ҳурмат ифодаси сифатида соҳиби девон ҳайкали пойига гулдасталар қўйишибди. Тадбирда сўз олга...
- 14:28Фарғона шаҳрида кўп қаватли уйлар ўртасида барча қурилишлар тўхтатилармиш! Нимага?
Фарғона шаҳрида кўп қаватли турар жойлар ўртасида барча қурилишлар тўхтатилармиш, пойдевор учун қазилган котлованлар кўмилармиш, болалар ҳамда спорт майдончалари қайта тикланармиш. Умуман олганда, жуда тўғри ва яхши хабар, аммо “Нимага?” деган саволга жавоб тўла берилмаган. 13 феврал куни Фарғона Вилояти Ҳокими Хайрулло Бозоров Фарғона шаҳридаги “Дўстлик” ҳамда “Гулзор” маҳаллаларида аҳоли яшаш шароитларини ўрганиб, бу ҳудудларда кўп қаватли турар жойлар орасида яшил майдонлар ҳудудидаги дара...
- 06:35АҚШ Конгрессининг 100 кишилик Сенати 57 га 43 овоз билан Доналд Трампнинг импичментини ютиб чиқди
Маълумки, АҚШ Конгрессида 100 киши – Сенатор бор. У ерда ғалаба қозониш учун бу каби мусобақаларда оддий кўпчилик эмас, 2/3 кўпчилик лозим. Яъни, ғалаба қозониш учун камида 67 киши овоз бериши керак. Кеча эса, бор-йўғи 57 киши импичмент учун овоз берибди, 43 Сенатор қарши овоз берган. Шундай қилиб, Доналд Трампга қарши овоз берганларнинг сони 57 Сенатор, унинг тарафдорлари 43 Сенатор бўлибди. Бу хабар тарқалиши билан АҚШнинг собиқ Президенти Доналд Трамп баёнот бериб, кейинги ишларга та...
- 21:38Ахборот Технологиялари ва Коммуникацияларини Ривожлантириш Вазири Шуҳрат Содиқов: Уч йилда 191 та ихтисослаштирилган мактабларимиз очилади. “Бирлик” нима дейди?
Бугун, 13 февраль куни пойтахтдаги IT Park'да Ахборот Технологиялари ва Коммуникацияларини Ривожлантириш вазири Шуҳрат Содиқов соҳа ташкилотларида фаолият юритаётган ҳамда ихтисослаштирилган ўқув юртларида таҳсил олаётган ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказди. Очиқ мулоқотда вазирлик олдида турган долзарб вазифалар ва режалар ҳақида сўз борди. Жумладан, Ўзбекистон Президентининг 2020 йил 6 октябрдаги фармони доирасида 2020 йилда 14 та ихтисослаштирилган таянч мактаблари ташкил этилди ва жиҳозланд...
- 13:14Жаҳонгир Ортиқхўжа “Истиқлол” мажмуасининг қурилиши масаласида учрашув ўтқазиб, “Агар битта дарахтга тегилса, ўша куни ишдан кетаман” дебди. Амалда нима бўлади?
Пойтахт ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжа мустақилликнинг 30 йиллигига аталган мажмуа қурилиши учун танланган Марказий Универмаг ёнидаги хиёбонда бирорта ҳам дарахтга зиён етказилмаслигини таъкидлаб, шу ерда маҳаллий фаоллар билан учрашув ўтказибди. “Агар бу ерда ўша мажмуа қурилса, 100 йиллар давомида бу паркка ҳеч ким тегмайди. Мен ҳозир шаҳар ҳокимиман. Бу боғни сақлаб қолишим мумкин. Аммо мен кетганимдан кейин келадиган ҳоким бу жойни меҳмонхона қурилишига бериб юборади. Шунинг учун мустақилл...
- 22:35АҚШ Президенти Жо Байден америкаликларни йил давомида ниқоб тақишга чақиргани ҳақида
Жо Байденнинг фикрича, ниқоб тақиш кўплаб инсонларнинг ҳаётини қутқаришга ёрдам бериши мумкин. Шу сабабли, у америкаликларни кенг миқёсдаги эмлаш режасига қарамасдан 2021 йил давомида ниқоб тақишга чақирди. Бу ҳақда Fox News нашри хабар бергани ҳам ҳамма ерда айтилмоқда. Жо Байден бошқалардан ҳаттоки уч метр масофада бўлса ҳам ниқоб тақишини таъкидлади. Унинг фикрича, бу кўплаб инсонларнинг ҳаётини қутқаришга ёрдам бериши мумкин экан. 78 ёшли Байден 21 декабрда Pfizer/BioNTech вакцинаси би...
- 20:25Kun.uz: Янги сайланган Омбудсман инсон ҳуқуқларига оид таклифлар билан чиқди
Ягона тергов органини тузиш, қамоқхоналарни адлия тизимига ўтказиш, навбатчи (кечаси ишлайдиган) судья институтини жорий этиш каби бир нечта таклифларни илгари сурди Олий Мажлиснинг Инсон Ҳуқуқлари бўйича Вакили Феруза Эшматова (расмда). Бугун, 12 февраль куни Олий Мажлис Қонунчилик Палатасида Халқ Демократик Партияси фракцияси йиғилиши бўлиб ўтди. Унда дастлаб парламентнинг Инсон Ҳуқуқлари бўйича Вакили (Омбудсман)нинг 2020 йилдаги фаолиятига оид ҳисоботи эшитилди. Қуйи палата хабарига кўра, ...
- 19:09Туркманистон тўла ШАРМАНДАЛИК ичида: Президент Гурбангули Бердимуҳамедов ўғли Сердар Бердимуҳамедовни ўзига ўринбосар этиб тайинлабди
Ростдан ҳам ШАРМАНДАЛИК! Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедовнинг ўғли Сердар Бердимуҳамедов (расмда) мамлакат Олий Назорат Палатаси раиси бўлибди. Видеоконференция кўринишида ўтган ҳукумат йиғилишида президент Бердимуҳамедов буни ҳаммага билдирди. Шармандалик! 39 ёшли Сердар Бердимуҳамедов президент фармонига кўра, мамлакат Хавфсизлик кенгаши таркибига ҳам киритилган. Сердар Бердимуҳамедов мамлакат Олий Назорат Палатаси раиси этиб тайинланибди ва мамлакатнинг Бош Вазири ўринбоса...
- 15:52Масхарабозликлар давом этмоқда: Шавкат Мирзиё Ички Ишлар Вазирлигининг Тошкент шаҳар бошқармасига бориб, вақтини бекор ўтқазаётгани ҳақида
Бугун шу соатларда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиё Тошкент шаҳар Ички Ишлар Бош Бошқармасига келиб, у ердаги ишлар билан танишаётгани ҳақида қўғирчоқ оммавий ахборот воситалари хабарлар тарқатмоқдалар. Хўш, Тошкент шаҳар ИИББсига келган Шавкат Мирзиё нима билан шуғулланмоқда? У дастлаб Бош Бошқарманинг ахборот мультимедиа маркази фаолияти билан танишибди. Бу марказ энг замонавий техника ва ускуналар билан жихозлангани, жиноят ва ҳодисалар тўғрисида тезкор хабарлар тайёрлаш, брифинг ва мат...
- 22:32Давлат Солиқ Қўмитаси 2020 йилда ҳудудлар бўйича давлат бюджетига тушган тушумлар миқдорини эълон қилди. Ишониш керакми? Йўқ!
2020 йилда Ўзбекистоннинг барча вилоятларида бюджетга тушган тушумлар миқдори камайгани, ҳудудлар Давлат Солиқ Қўмитаси 2020 йилда ҳудудлар бўйича давлат бюджетига тушган тушумлар миқдорини эълон қилди. Ишониш керакми? 2020 йилда Ўзбекистоннинг барча вилоятларида бюджетга тушган тушумлар миқдори камайгани, ҳудудлар бўйича энг кўп тушумлар Тошкент шаҳри ҳиссасига тўғри келгани эълон қилинди. Ҳамма гап шундаки, маълумотларнинг ҳаммаси Давлат Солиқ Қўмитаси тарафидан эълон қилинди. Аммо, бу ташки...
Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Курбонов Мухитдин
Добавить сведения Читать дальше...Ботир Норбоев
"Бирлик" тузилган кунлардан бери унинг фаоли, адабиётшунос, фан доктори. Сўнги йилларда Чимкентда ва Туркияда яшади. 2019 йил 24 февралда То...
Добавить сведения Читать дальше...