Кундалик хабарлар - 10 September 2016
14:43Нурсултон Назарбой сабабини айтмасдан мамлакат Бош вазирини алмаштириди. Сабаб - иқтисоддаги оқсашлар ва ислом терроризмининг кучайиши эмасми?
8 август куни Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбой кутилмаганда Бош вазир Карим Масимов ва унинг ҳукуматини истеъфога жўнатиб, Карим Маъсимовни Давлат Хавфсизлик Қўмитасига раис этиб тайинлади. Ўзи дарҳол Давлат Хавфсизлик Қўмитасига келиб, бу ташкилотнинг раҳбариятига янги раисни тақдим этди, Қўмитанинг собиқ раиси Владимир Жумакановни ўзининг маслаҳатчиси этиб тайинланганини билдирди. Янги ҳукумат тайинлангунча эскиси ўз вазифасини бажариб туришини ҳам гапирди. Кеча Нурсултон Назарбой жор...
08:47Даҳшатдан ҳам баттар: Фатхулла Гуленнинг жинсий кирдикорларини гапирган журналистнинг ваҳшийларча ўлдирилишида фатхулла-гуленчилар айбланмоқда
Кеча Миллиёт газетасида эълон қилинган хабарга қарганда, ўтган асрнинг 60-чи йилларида Туркиянинг Қора денгиз бўйидаги Болгария билан чегарага яқин Қирққалъа вилоятидаги жомелардан бирида имомлик қилган Фатхулла Гулен ҳожатхона тозаловчиси билан жинсий алоқада бўлгани ҳақида қандайдир маълумотлари борлигини иддао қилаётган журналист Ҳайдар Мерич 2011 йили бу ҳақда кайф устида гапириб қолиб, китоб ёзиш нияти борлигини ҳам айтган, аммо кейин ғойиб бўлган, 18 кундан кейин эса, Қора денгизда ўлиги т...
- 08:04Қизиқ: МСК Ўзбекистон президентлигига сайловлар учун журналистларни рўйхатдан ўтказишни бошлабди
Ўзбекистон Марказий Сайлов Комиссияси (МСК) Ўзбекистон Президенти сайловини ёритиш бўйича Ўзбекистон ва чет эл журналистларини аккредитациядан ўтказни бошлабди. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти сайловини ёритиш бўйича Республика Матбуот Маркази хабар қилди. Журналистлар аккредитациядан ўтиши учун жорий йилнинг 1 декабрига қадар Ўзбекистон Президенти сайловини ёритиш бўйича Республика Матбуот Марказига қуйидаги ҳужжатларни тақдим қилишлари лозим: - Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси раиси Мир...
22:25Ислом Каримсиз масхарабозлик: Сирдарё ҳокими 15 тонна пахта терган оилага навбатсиз автомобиль ваъда қилди
Сирдарё вилояти ҳокимлигининг матбуот хизмати вилоятда пахта хом-ашёсини қисқа муддатларда йиғиб-териб олишни ташкил этиш мақсадида ҳоким аҳолига навбатсиз автомобиль ваъда берганини хабар қилди. Эътибор беринг, мамлакат ўз автозаводи билан фахрланаётган кунларда илғорларгагина навбатсиз автоулов сотилади, бунга вилоят ҳокими даражасидаги раҳбар кафил бўлмоқда. Вилоятда илғор теримчиларни рағбатлантириш тизими ишлаб чиқилган. Хусусан, “ҳар куни терилган пахта учун нақд пул берилади”. Бундан т...
- 22:11Ўзбекистонда президент сайлови эълон қилинди, янги президент Шавкат Мирзиё бўлади
Ўзбекистон Республикаси Марказий Сайлов Комиссияси бугун матбуот анжумани ўтказиб, мамлакатда президент сайлови кампаниясини эълон қилди. Президент сайлови шу йилнинг 4 декабрида бўлиб ўтади. Марказий Сайлов Комиссияси, шунингдек, сайлов олди кампанияси 9 сентябрдан бошланганлигини маълум қилди. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик Gалатаси ва Сенатининг кеча ўтган мажлиси шуни кўрсатдики, мамлакатнинг навбатдаги президенти Шавкат Мирзиё бўлиши, президентлик сайлови Ислом Карим то...
16:24КГБ медбрати Марат Зоҳидов устидан суд жараёни бошланди. Бу ҳаромий ким ўзи?
Кеча жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Юнусобод тумани судида Шахс Ҳуқуқларини Ҳимоя қилиш Қўмитаси раиси Марат Зоҳидов устидан суд жараёни бошланди. Судья Отабек Зуфаров раислик қилаётган маҳкамада Мараз Зоҳидов ҳамда унинг жиноий шериги Солихўжа Довудхўжаев устидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланишга оид моддаларидаги жиноятларни содир этганликда айбланмоқда. Бугунги суд мажлиси Марат Зоҳидов с...
- 00:44Ислом Карим ўлди, унинг “Фуҳуша” ва “Фуҳуша-2” лақабли қизларининг фаолиятини тафтиш қилиш бошланди, “Фуҳуша” лақаби қаердан чиққан?
Мамлакатдаги энг йирик "Абу Сахий" савдо мажмуасида Тошкент шаҳар прокуратураси, солиқ органи ва бошқа назорат қилувчи органлар молия-хўжалик текшируви доирасида ҳужжатларни мусодара қила бошлади. Мазкур тафтишлар сўнгги бир неча йиллар давомида келиб тушган маълумотлар асосида ташкиллаштирилган. Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримнинг куёви Тимур Тиллаев ва қизи Лола томонидан назорат қилинадиган мазкур мажмуада кўплаб қонунбузарликлар аниқланмоқда. “Юқоридаги қонунбузарликлар ...
20:13Шавкат Мирзиё Ўзбекистоннинг муваққат президенти этиб тайинланди, диктатура давом этадими?
Бугун Тошкентда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенати аъзолари, таклиф этилган Вазирлар Маҳкамаси аъзолари, вазирликлар ва идоралар раҳбарлари, бошқа ташкилотларнинг, оммавий ахборот воситаларининг вакиллари иштирокида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлиси бўлиб ўтди. Мажлисда “Ўзбекистон Республикаси Президентининг вазифа ва ваколатларини бажаришни вақтинча юклаш тўғрисида”ги масала кўриб чиқилди. Қўшма м...
- 07:19Ҳақиқий хабар: Ўзбекларнинг даромад даражаси дунёда ўртачадан пастроқда
БМТнинг Саноатни Ривожлантириш Ташкилоти (ЮНИДО) маълум қилишича, Ўзбекистон даромад даражаси бўйича дунё мамлакатлари орасида ўртадан қуйи (пастга яқин ўрта) поғонага жойлаштирилган (1 минг 046 – 4 минг 125 АҚШ доллари). Собиқ Иттифоқ мамлакатлари орасида Россия, Эстония, Литва ва Латвия даромад даражаси юқори бўлган мамлакатлар қаторида (12 минг 746 АҚШ долларидан бошланади). Қозоғистон, Туркманистон, Озарбайжон ва Беларусь даромад даражаси ўртадан юқори бўлган мамлакатлардир. Булар - Ялпи Мил...
- 07:00Марҳум Ислом Карим туфайли Москвадаги Туркия ширкатида 30 нафар юртдошимиз иш жойидан айрилди
Президент Ислом Карим вафот этганини эшитиб, 3 сентябрда иш жойини ташлаб кетган 30 нафардан ортиқ ўзбекистонлик қурувчи Москвада ишдан ҳайдалди, деб хабар қилди “Озодлик” радиоси. Муҳожирлар ишлаган Туркиянинг “Проконс” ширкати вакили ўзбекистонлик мардикорлар “президентимиз ўлди, бугун мотам куни, бугун биз ишламаймиз”, дея иш ўринларини ташлаб кетганлари боис ишдан ҳайдалган. Орадан бир куни ўтиб ўзбекистонлик қурувчилар ширкатдан кечирим сўраган эсалар-да...
Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Шовруқ Рўзимуродов
2001 йилда режим зиндонида ўлдирилган "Бирлик" халқ ҳаракатининг фаоли, Ҳаракатнинг Қашқадарё ташкилоти раиси,...
Добавить сведенияЧитать дальше...
Юсупов Илхомжон
Добавить сведенияЧитать дальше...