Кундалик хабарлар - 15 September 2016
- 12:28Хорижга пахта толаси сотиш тартиби ўзгарди
Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 30 августидаги қарорига мувофиқ, пахта толасини экспорт қилиш ва республикадаги корхоналарга етказиб беришни “Ўзпахтаэкспорт” АЖ эркин алмаштириладиган валютада бажариши белгиланди, Norma.uz сайти. Сайтга кўра, эндиликда шартномалар, бевосита ёки Республика товар, хом-ашё биржаси орқали тузилиши мумкин. Бунда, пахта толаси етиштириш ва уни етказиб бериш ўртасидаги мувозанатни сақлаш эътиборга олинади. Пахта толасини сақлаш ва экспорт қилиш, маҳаллий ...
- 10:54“Газпром” ва “Ўзбекнефтгаз” ширкати раҳбарлари Москвада учрашди
Бу ҳақда хабар қилган ўрис матбуотига кўра, “Газпром” бошлиғи Алексей Миллер ва сўнги 6 йил ичида биринчи марта Россияга келган “Ўзбекнефтгаз” раҳбари Алишер Султонов Ўзбекистондан газ сотиб олиш ва сармоявий лойиҳаларни амалга ошириш масалаларини муҳокама қилишган. Учрашувнинг бошқа тафсилотлари берилмаган. Ўтган йилда “Газпром” Ўзбекистондан 6 миллиард 380 миллион кубометр газ сотиб олганини ҳисобга олсак, дейди мухбиримиз, бу йил ҳам ўзбек газининг асосий қисми арзон-гаровга Россияга кетс...
06:52Кто и как отчитал Ислама Каримова…
На смерть Ислама Каримова появилось не так уж и много воспоминаний, одним из таких было опубликованное на сайте http://bastainfo.com/az/2016/09/03/islam-k%C9%99rimov-dedi-ki-az%C9%99rbaycan-burani-t%C9%99rk-etm%C9%99lidir-isa-q%C9%99mb%C9%99rin-yazisi/ Воспоминание Исы Гамбара (в то время спикера парламента Азербайджана) о его встрече с покойным президентом Узбекистана в июле 1992 года в Москве на саммите СНГ. Гамбар вспоминает, как Каримов настойчиво требовал от азербайджанской делегации по...
- 01:38Андижонда пахта терими талабанинг нобуд бўлиши билан бошланди
“Озодлик” радиосининг ўз манбаларига таяниб хабар беришича, Андижон вилоятида мажбурий пахта теримига жалб этилган талаба ҳалок бўлди. Вилоят прокуратураси Андижон Давлат университетининг биология факультети 2-босқич талабаси Комилжон Азимовнинг 11 сентябрь кунги шубҳали ўлими юзасидан текширув бошлаган. Университет раҳбарияти Комилжон Азимовнинг юрак хуружидан вафот этгани, гувоҳлар эса талабани курсдоши уриб, ўлдириб қўйганини айтишмоқда.Маълум бўилишича, 20 ёшли Комилжон Азимов 11 сентя...
01:07Паралимпиячиларимиз Риода 11-ўринда. Улар оддий ўзбеклардан бошқача яшаб, ош ейиш ва туалетга боришдан ташқари спортга ҳам эътибор берадиларми?
Рио–2016 Паралимпия ўйинларининг олтинчи кунида битта бронза медалини қўлга киритган Ўзбекистон делегацияси медаллар рейтингида 11-ўриндан жой олди. Айни пайтда Ўзбекистон делегацияси ҳисобида 6 та олтин, 4 та кумуш ва 14 та бронза - жами 24 та медаль мавжуд. Ушбу кўрсаткич Осиёда Хитойдан сўнг иккинчи, МДҲ мамлакатлари орасида эса Украинадан кейин иккинчи бўлиб турибди, дейди Ўзбекистон Миллий Паралимпия Қўмитаси. Умумжамоа ҳисобида кучли учлик яна ўзгаришсиз қолди: Хитой (63–51–33), Буюк Бр...
22:12Ислом Карим томонидан улоқтирилган дипломат Шавкат Мирзиё тарафидан қайтарилди, “Ҳаракат” шундай ишлар бўлишини аввалдан башорат қилган эди
Ўзбекистон Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёнинг Қарори билан Илҳомжон Неъматов Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигининг алоҳида топшириқлар бўйича элчиси этиб тайинланди. "2016 йилнинг 14 сентябрь куни Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Ўзбекистон Республикасининг Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёевнинг Қарори билан ТИВнинг алоҳида топшириқлар бўйича элчиси лавозимига тайинланган Илҳомжон Неъматовни таништирди”, дейилади Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати ...
21:38АҚШ долларининг расмий курси 3000 сўмлик довoндан ошди
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки шу ийлнинг 14 сентябрдан бошлаб хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини белгилади. Унга кўра, 1 АҚШ доллари 3 минг сўм 25 тийинга тенг бўлди. Бу ўтган ҳафтага нисбатан АҚШ доллари 5 сўм 49 тийинга қимматлаганидан ташқари 3000 сўмлик довондан ошганини ҳам англатади. Йил бошида долларнинг қиймати 2809 сўм 98 тийнга тенг бўлган. 9 ой ичида долларнинг қадри миллий валютага нисбатан 190 сўм 27 тийинга қимматлаган. Айни пайтда 1 доллар қора бозорда 6...
20:44Ўзбекистоннинг янги президенти ҳукумат таркибини ўзгартира бошлади
Президент Ислом Карим томонидан қатор коррупциявий жиноятлари эвазига лавозимидан четлатилиб, жавобгарликка тортилган Бош вазир ўринбосари Абдулла Арипов президент Шавкат Мирзиё томонидан лавозимига тикланди. Унинг ўрнига бир неча ой муқаддам тайинланган Мажит Карим ишдан олинди. Шунингдек, Шавкат Мирзиё кечаги фамрмони билан Бош вазирнинг биринчи ўринбосари Рустам Азимнинг ваколатларини кенгайтирди. Бунинг ҳукуматдаги портфелига фан, таълим масалаларини ҳам қўшиб берди. Шунингдек, Бош вазирн...
12:49Туркия Фатхулла Гулен масаласида амалда орқага чекинди, АҚШдан уни вақтинча ҳибсга олишни сўради
Дунё ахборот воситалари Туркия Адлия вазирлиги расмийларига асосланиб, бу вазирлик 15-16 июлда давлат тўнтариши қилишга уринган гуруҳнинг раҳбари Фатхулла Гуленни вақтинча ҳибсга олишни сўраб, унинг давлат тўнтариши уринишидаги ролини исботловчи фактларни ҳозир Фатхулла Гулен яшаётган АҚШнинг расмийларига юборибди. Туркия раҳбарлари Фатхулла Гуленни Туркияга ушлаб беришни давлат тўнтариши уринишидан аввал ҳам оғизда айтишарди, 15-15 июль воқеаларидан кейин тўғридан-тўғри талаб қилишарди. Презид...
19:35“ЭЗГУЛИК” ФАОЛЛАРИ НАВОИЙДА ИСРОИЛЖОН ХОЛДОРОВ БИЛАН УЧРАШДИ (“Эзгулик” жамиятининг пресс-релизи - № 17, 13.09.2016)
2016 йилнинг 11-сентябрь куни Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти фаоллари қамоқларда қолаётган фуқаролик жамияти вакиллари билан учрашувлар доирасида Навоий шаҳридаги 64/29-сонли жазони ижро этиш муассасасида Исроилжон Холдоров билан учрашди. Исроилжон Холдоров ҳамскасблари билан қарийб бир соат давом этган учрашувдан ўта мамнун эканлигини билдирди. “Сабаб ва воситаларидан қатъий назар, оиламни истисно қилганда, озодликдаги ҳамкасбларим билан учрашиш нақадар ажойиблигини ҳис қилиб...