Кундалик хабарлар - 04 October 2016

  • 02:55Қизиқ: Владимир Путин бугун кечаси Остонага келди

    Москвада маҳаллий вақт билан ярим кечасига яқин тарқатилган расмий хабарларга кўра, Россия Президенти Владимир Путин Остонгага келган, табиий, Нурсултон Назарбой билан учрашиш учун келган. Остонада вақт ярим кечадан ҳам ошган бўлгани ва ахборот воситалари уйқуда эканлиги сабабли бўлса керак, қозоқларнинг расмий ахборот воситаларида ҳали бу ҳақда хабар йўқ. Икки лидер мамлакатлараро муносабатлар ва Евросиё Иқтисодий Иттифоқи доирасидаги интеграцион ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилишар эмиш....

  • 02:15Ҳамма нарса “Ҳаракат” айтгандек бўлди: АҚШ Сурия масаласида Россия билан ҳамкорликдан воз кечди

    Кеча АҚШ расмийлари Сурия масласида Россия билан ҳамкорликдан воз кечганларини эълон қилдилар ва Россия билан бошқа келишув ҳамқида гап ҳам бўлмаслигини билдирдилар. Эслатиб ўтамиз, шу йил 10 сентябрда АҚШ ва Россия ташқи ишлар вазирлари Жон Керри ва Сергей Лавров Женевада навбатдаги учрашувдан кейин ниҳоят Сурия масаласида келишганлари ҳақидаги хабарларга биз қуйидагича таҳлил берган эдик: “Сурия масаласида бу икки мамлакатнинг мақсадлари бутунлай бошқача. Россиянинг мақсади - ўзининг Яқ...

  • 01:44Куласизми, йиғлийсизми? Макка ва Мадинада исломий календардан воз кечиб, насронийларнинг календарига ўтишди

    Дунёнинг катта қисми насронийларнинг Григорян календари билан яшаётганини кўпчилик билса керак. Аммо, Ислом динининг икки муқаддас шаҳри – Макка ва Мадинани ўз ичига олган Саудия Арабистони нефтнинг нархи тушиб кетишидан кейин бошланган иқтисодий кризисга қарши кураш доирасида шу пайтгача ишлатиб келаётган исломий Ой календаридан воз кечиб, насронийлар яратган Григорян календарига ўтиш ҳақида қарор олганига нима дейсиз? Қарор 1 октябрдан кучга кириб бўлди. Ҳозирги глобализация асрида дунёдан...

03 October 2016
  • 23:21САМАРҚАНДДА ПОРАХЎР РАҲБАР ТЎРГА ИЛИНМАЯПТИ (“Эзгулик” жамиятининг пресс-релизи - № 18, 03.10.2016)

    2015 йилнинг 13 июнь куни Самарқанд вилояти Пастдарғом тумани Усмонобод маиший хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежи директори Муқаддас Тиллаева ва унинг хамтовоғи ўқитувчи М.Хазратқуловлар сохта диплом сотиш эвазига фуқароларнинг биридан 550 000 сўм пора олаётганида туман МХХ бўлинмаси тезкор вакиллари томонидан ҳибсга олинди. Шунингдек, бу жиноят юзасидан коллежда ўтказилган молиявий тафтиш жараёнларида 27,8 миллион сўм миқдорида талон-тарожлик ҳам аниқланди. Бу уддабурон М.Тиллаеванинг саъйи-ҳ...

  • 22:51Оренбургга 12,5 тонна нос ўтказмоқчи бўлган ўзбеклар ҳибсга олинди

    Россия Федерациясининг Оренбург вилояти Акбулакский райони прокуратураси томонидан мазкур вилоятга 12,5 тонна нос киритишда гумон қилинаётган 4 нафар ўзбекистонлик ҳибсга олинган. Прокуратуранинг расмий сайтига кўра, ҳамюртларимиз 2016 йилнинг июнида автобусда “Сагарчин-автодорожный” назорат-ўтказиш пунктидан ўтаётган пайтда Федерал Хафсизлик Хизмати (ФСБ) ходимлари томонидан қўлга олинган. Оренбург вилояти чегара хизмати расмийларига кўра, 12,5 тонна носни киритишга уринган 4 кишидан 3 нафа...

  • 22:15Чимкентда Эрон маҳсулотлари кўргазмаси очилди, Чимкент-Машҳад авиайўли очилиши мумкин

    Бугун Эроннинг Хоросон вилояти тадбиркорлари ўз маҳсулотларини намойиш қилиш учун Чимкентда 3 кунлик кўргазма очганлари қозоқ ахборот воситаларида хабар қилинди. Кўргазмада асосан тўқимачилик ва озиқ овқат саноати маҳсулотлари билан бир қаторда қурилиш материаллари ҳам борлиги айтилмоқда. Кўргазмага келганлар озиқ-овқат маҳсулотларини шу ердаёқ тотиб кўришлари мумкин. Қозоқларнинг хабарларида Эрон ва Қозоғистон ўртасида савдо ҳажми 700 млн доллар эканлиги айтилади. Бу, аслида, айтишга ҳам ...

  • 21:41Петербургда ўзбеклар террорчиликда гумонланиб ҳибсга олинди

    Россиянинг Санкт-Петербурга шаҳрида террорчиликда гумонланиб, қидирувга берилган икки нафар ҳамюртимиз ҳибсга олинди. “Фонтанка” интернет нашрининг ҳуқуқ-тартибот тузилмаларига таяниб хабар беришича, қўлга олинганлар Ўзбекистон Исломий Ҳаракатига алоқадорликда гумонланмоқда. Маълум бўлишича, 30 сентябрь куни полициянинг террорчиликка қарши кураш бўлими ходимлари Петербургнинг Костюшко кўчасидаги 64-чи кўп қаватли уйнинг бир хонадонида Марказий Осиёдан келган 12 муҳожирни ҳибсга олган...

  • 21:17АҚШ долларининг расмий курси ошди, “қора бозор”даги курси мўътадил

    Ўзбекистон Марказий Банки 2016 йил 4 октябрдан бошлаб валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлари учун хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматларини белгилади. Унга кўра, 1 АҚШ доллари 3028 сўм 47 тийин этиб белгиланди. Бу 27 сентябрдаги курсга нисбатан 18 сўм 27 тийинга кўп. Маълумотга кўра, АҚШ долларининг сўмга нисбатан расмий курси 2016 йил 5 январдан бери биринчи марта 7 сўмдан кўпроққа ошмоқд...

  • 20:51Президент Шавкат Мирзиё кадрлар масаласида “ота”сига қарши ишламоқда

    Аввалллари Самарқанд авлат Универститети ректори, шу вилоят ҳокими ҳамда Олий ва ўрта махсус таълими вазирининг биринчи ўринбосари лавозимларида фаолият кўрсатган профессор Рустам Холмуродов 12 йилдан бери ишсиз эди. У 2004 йилда марҳум Ислом Карим томонидан кескин танқидлар билан ишдан бўшатилган, аммо халқ орасидаги гап-сўзларга кўра, у ўғлининг Фуҳуша лақабли Гулнора Карим билан ишқий муносабатлари туфайли ишдан олинганди. Бугун президенгт Шавкат Мирзиё уни собиқ лавозимларидан бирига, яъни С...

  • 20:16Ҳамма нарса “Ҳаракат” башорат қилгандек бўлмоқда: Толибон Қундуз шаҳрининг марказигача кириб борди

    Reuters агентлиги ҳозиргина тарқатган хабарга кўра, Толибон қўшинлари Афғонистоннинг шимолидаги Қундуз шаҳрига бостириб кириб, унинг марказигача етиб бордилар. Шаҳарнинг америкаликлар “доунтоун” деб атайдиган бизнес маркази ҳали ҳам ҳукумат қўшинларининг қўлида. Расм айнан ўша қисмда бугун олинган. Толибоннинг матбуот котиби Забиҳуллоҳ Мужоҳиднинг “Биз маҳаллий аҳолини меҳр билан қучоғимизга оламиз, шаҳарни қайтадан тиклаймиз” деган сўзлари ҳам хабарда келтирилган. Табиий, у “қайта тиклаш” де...

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону