Кундалик хабарлар - 07 October 2016

  • 20:18ЕХҲТ элчиси Марказий Сайлов Комиссиясига келди

    Ўзбекистон Марказий Сайлов Комиссияси раиси Мирзоулуғбек Абдусалом ЕХҲТнинг Тошкентдаги ваколатхонаси лойиҳалар мувофиқлаштирувчиси Жон Макгрегор билан учрашди. Учрашувда ЕХҲТ вакилига 4 декабрда ўтадиган президентлик сайловига тайёргарлик борасида ахборот берилган. Бундан аввалроқ Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти кузатувчилари миссияси 11 октябрдан 14 октябргача Ўзбекистонда бўлиб, ички сиёсий вазият билан танишиши хабар қилинганди. Миссия иши натижаларидан келиб чиққан ҳолда 4 д...

  • 12:19Владимир Путин отпразднует 64-летие в кругу родных и друзей

    РИА Новости. Президент России Владимир Путин отпразднует день рождения в кругу родных, близких и друзей; главе государства в пятницу исполнилось 64 года. Официальных мероприятий у Путина на 7 октября не запланировано, однако, как ранее сообщил пресс-секретарь российского лидера Дмитрий Песков, Путин проведет несколько телефонных бесед.

06 October 2016
  • 22:13Ўзбекистон футболчилари Эронга мағлуб бўлди

    Бугун Тошкентда ЖЧ-2018 саралаши доирасидаги ўйинда футболчиларимиз Эрон термасига кичик ҳисобда (0:1) ғалабани бой берди. Ягона голни 54-дақиқада Муҳаммад Ал-Мавас киритди. Бир неча мартадан бери ғалабалар серияси билан келаётган футболчиларимиз 5 кундан сўнг Хитой футболчиларини қабул қилади. Агар шу ўйинда ҳам ғалаба бой берилса, спортчиларимиз бироз мураккаб аҳволда қолишади ва жамоамизни фақатгина кейинги ўйинларда ғалабалар қутқаради.

  • 21:28Қизиқ: Рафиқ Нишонов Тошкентда пайдо бўлди

    Азалий душмани Ислом Карим тириклигида Ўзбекистонда деярли келмаган Ўзбекистон ССР Компартияси Марказқўмининг собиқ биринчи котиби, СССР Олий Cовети Миллатлар кенгаши собиқ раиси Рафиқ Нишонов Тошкентга келди, деб хабар бермоқда айрим маҳаллий веб нашрлар. 90 яшар бу одам миллиардер Алишер Усмоновнинг шахсий самолётида пойтахтга келган ва унинг бир неча дўконларга харид учун крганини кўрганлар бор. Бу каби мавзуларда ёзадиган uzmetronom.com сайтига кўра, Рафиқ Нишоновнинг Тошкентга қисқа муддат...

  • 20:50Шавкат Мирзиё келажакда Ургутда эркин индустриал зона ташкил қилмоқчи, бугун эса Белорусия диктатори билан машғул

    Кеча Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи, Бош вазир Шавкат Мирзиё Самарқанднинг вилояти Ургут туманига боришга тайёрланаётгани хусусида сафардан бир кун аввал хабар бергандик. Шавкат Мирзиё Ургутда бўлди ва аввалги хабаримизда айтганимиздек, янги қурилган иншоотларни кўздан кечирди, кишилар билан учрашди. Ургутда эркин индустриал зона ташкил қилиш таклифини берди. Шунингдек, у Самарқанд шаҳрида барпо этилиши режалаштирилаётган замонавий кўп қаватли уйлар лойиҳаси, шаҳарда ...

  • 20:34Навбатдаги масхарабозлик: Ўзбекистонда Бизнес Омбудсмани лавозими ташкил қилинади

    Маҳаллий матбуотда пайдо бўлган хабарларда таъкидланишича, Ўзбекистонда тадбиркорлар ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида махсус Бизнес омбудсмен лавозими ташкил қилинади. Президент вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиё томонидан имзоланган “Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонига биноан Ўзбекистон Олий Мажлиси палаталар...

  • 20:03Ислом дини ўлим йўлида: Тошкентда таъмирланган масжидга ҳаромий Ислом Карим номи берилибди, табиий, вақтинчалик

    Бугун тонгда Тошкент шаҳрининг “Фарғона йўли” кўчасида жойлашган “Жўрабек” жомеъ масжидида, таъмирлангандан кейин “Ислом ота” номи берилиши ва очилиши муносабати билан, халққа эҳсон оши берилди. Ошга диний уламолар, давлат арбоблари, машҳур санъаткорлар ва масжид атрофидаги маҳалла аҳолиси келди. Эҳсон оши таклифномасида: “...масжид янги биносининг очилиш шукронаси ҳамда марҳум Юртбоши Ислом Каримов руҳи покларига савоби етсин умидда” деган жумлала...

  • 19:21Курд террористлари ўлдирган турк ҳарбийсининг хотини сочларини юлиб эрининг тобутига қўйди

    Курд террористларининг навбатдаги ҳужумларидан бирида ҳалок бўлган жандарма офицери, 25 ёшли Эрду Демирел бугун ўзи туғилиб ўсган Ўрду вилоятининг Гюргентепа туманида дафн этилгани турк ахборот воситаларида хабар қилинди. Бош вазир ўринбосари, вилоят губернатори ва бошқа расмийларнинг иштирокида ўтказилган маросимда Эрду Демирелнинг хотини Буржу қўлида 3 ойлик фарзанди билан қилган дод-фарёдлари ҳаммани йиғлатибди. Буржи қўлидаги чақалоғини тобут устига ётқазиб, унинг лабларини ва қўлчаларини...

05 October 2016
  • 22:46Ўзбекистон президентлигига сайловни кузатиш учун ЕХҲТ делегациясига изн берилади, аммо ЕХҲТ кузатишни истайдими?

    Шу йилнинг 11 октябридан 14 октябригача Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти кузатувчилари миссияси Ўзбекистондаги ички сиёсий вазият билан танишиш учун мамлакатимизга келдаи. Миссия иши натижаларидан келиб чиққан ҳолда, 4 декабрь куни ўтажак президент сайловини тўлақонли мониторинг қилишнинг нақадар мақсадга мувофиқлиги ҳақида қарор қабул қилинади. Шунга қарамай ЕХҲТ кузатувчиларининг баҳоси Ўзбекистон учун принципиал аҳамиятга эга эмас ва у натижага таъсир қилмайди. Шуни тушунган ЕХҲ...

  • 21:37АҚШда ўлдирилган ўзбек йигитининг қотилларидан бири қўлга олинди

    АҚШ полицияcи Мэриленд штатининг Рейстертавун шаҳрида 18 яшар ўзбекистонлик Сардор Файзиевни отиб ўлдирган уч нафар шахснинг бири, яъни 20 яшар Брайн Лионель Гонсалес (Brayhant Leonel Sosa-Gonzalez) исмли одамни ҳибсга олибди. Бу ҳақда хабар қилган uz-rek.com сайтига кўра, ҳамюртимизнинг ўлимига сабаб бўлган яна икки афроамерика ирқига мансуб шахс қидирилмоқда. Улар Сардорга якшанба оқшомида ўқ отар қурол билан ҳужум қилганлар. Сайтнинг полицияга таяниб хабар қилишича, Файзиев бошқа икки киш...