Кундалик хабарлар - 08 May 2020

07 May 2020
  • 23:38Ўзбекча ҳақиқат: Соғлиқни Cақлаш Вазирлиги мамлакатимизда коронавирус юқтирганлар сони 2298 га чиққанини хабар қилди

    Вазирликнинг хабарига кўра, 2020 йил 7 май соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус юқтирганлар сони 2298 бўлибди. Мамлакатимиз президенти Шавкат Мирзиё ҳам шу гапларни тўғри келган жойда такрорламоқда. Тўғрисини айтсак, ёлғон гапириш оддий ҳолга айланмоқда. Эслатиш керакки, бизда биринчи коронавирус юқтириш 15 мартда гўёки бошланган эди. Мана, шу рақам 2298 га чиқибди. Ким бунга ишонади? Авваллари ҳам кўп марта такрорлаганимиздек, бу ва бу каби рақамларга ишонадиган аҳмоқлар ...

  • 23:11Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиё Хитой подишоҳи Си Цзинпинга ҳам мурожаат қилиб, ёрдам, тўғрироғи инвестициялар сўрабди

    Бугун, 7 май куни мамлакатимизнинг қўғирчоқ оммавий ахборот воситалари, ҳеч қандай таҳлилсиз, Ўзбекистон ва Хитой раҳбарлари – Шавкат Мирзиё ва Си Цзинпин - телефон орқали суҳбатлашганларини хабар қилдилар. Энг муҳими, хабарларга икки президент-диктаторнинг расмларини ҳам илова қилишибди. Ўзбекистоннинг қўғирчоқ оммавий ахборот воситалари ёзишича, икки давлатнинг раҳбарлари коронавирус пандемияси хавфи остида олиб борилаётган курашни мадҳ этибдилар, Шавкат Мирзиё бизга Хитойдан келган шифокор...

  • 22:06Шавкат Мирзиёнинг ташаббуси билан Ўзбекистон-Россия президентлари телефонда суҳбатлашибдилар

    Ўзбекистон Президентининг расмий веб-сайтида Шавкат Мирзиё Россиялик ҳамкасби Владимир Путин билан телефонда гаплашгани хабар қилинди, хабарга икки президентнинг расми илова қилинди. Ўзбекистон президентининг хабарида айтилишича, уларнинг суҳбати ҳар доимгидек самимий, очиқ ва дўстона руҳда ўтган эмиш. Аммо, русларнинг “Новости” Агентлиги суҳбат Шавкат Мирзиёнинг ташаббуси билан ўтказилганини алоҳида урғуланган. Умумий гаплардан иборат хабардан тушуниш мумкинки, давлат раҳбарлари ...

  • 19:44Қозоғистонинг Туркистон вилоятида даҳшат, аммо Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёнинг бу билан иши йўқ!

    Қозоғистон оммавий ахборот воситаларида Қозоғистоннинг Ўзбекистон билан чегарадош Туркистон, аввалги номи Чимкент, вилоятидаги даҳшатли воқеалар ёритилмоқда. Бу хабарга қўйилаётган асосий расм – ўша воқеаларни кўрсатувчи расмлардан биттаси холос. У қозоқларнинг Казинформ агентлигига тегишли сайтлардан олинди. Ўзбекистон қўшнилари билан иши йўқлигини ҳамма кўриб турибди. Аммо, Қозоғистон Бош Вазир ўринбосари Роман Скляр бошчилигидаги делегация Сардоба сув омбори тўғонининг бузилиши ва кей...

  • 17:44Хитойнинг ташқи савдо айланмаси 4 ойда 1,3 триллион долларга камайибди, Ўзбекистонда нима бўлмоқда?

    Бу мамлакатнинг расмий идоралари, жумладан, Хитой Бош Божхона Бошқармаси жорий йилнинг ўтган тўрт ойи давомида мамлакатнинг амалга оширган ташқи савдо айланмаси ҳақида маъруза тайёрлангани ва у эълон қилингани билдирилди. Унда айтилишича, ушбу давр мобайнида ташқи савдо айланмаси 7,5 фоизга пасайган. Бу йиллик кўрсаткичда 1,3 триллион долларни ташкил этади. Ҳужжатда айтилишича, экспорт ҳажми 9 фоизгача пасайган бўлса, импорт ҳажми 5,9 фоиз пастга тушган. Бутун дунёда коронавирус пандемияси...