Кундалик хабарлар - 11 May 2020

  • 14:10Қизиқ хабар: Долларнинг сўмга нисбатан курси яна кўтарилишни бошлади, бу ҳақда Марказий Банк хабар тарқатди. Лекин, аҳволимиз ҳали ҳам дабдала!

    Марказий Банк 2020 йил 12 майдан бошлаб валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлари учун хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматларини бугун эълон қилди. Мана баъзибир валюталарнинг сўмга нисбатан тайинланган янги ва бир ҳафта аввалги (қавс ичида) курслари: 1 АҚШ доллари – 10137,20 сўм (10129,39 сўм). 1 ЕВРО – 10988,72 (11125,11). 1 Жанубий Корея вони – ? (7,49) 1 Хитой юани – 1433,18...

  • 08:51Карантин давом этади. 11 майдан янгича тартиб амалда

    Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистонда карантин чоралари 25 майга қадар узайтирилгани тўғрисида хабарлар тарқалмоқда. Бундай хабарлар асоссиз - Республика махсус комиссияси карантин муддатини узайтириш бўйича қарор чиқармаган. Шу билан биргаликда, аҳолида карантин муддати бўйича тушунмовчилик юзага келган - карантин муддати расман узайтирилмагани учун кўпчиликда карантин 10 майда тугаши ҳақида тасаввур пайдо бўлган. Қуйида Ўзбекистонда 15 март куни коронавирусдан зарарланиш билан боғлиқ илк ҳолат а...

10 May 2020
09 May 2020
  • 17:19Шавкат Мирзиё масхарабозлигини Тошкентдаги Ғалаба Боғида давом эттиргани ҳақида

    Бугун эрталаб Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиё қандайдир Ғалаба Боғидаги “Матонат Мадҳияси” номли ёдгорлик мажмуасига гулчамбар қўйганини хабар қилган эдик. Ҳозир маълум бўлишича, Шавкат Мирзиё ўша боғдаги, кўринишидан, муҳташам амфитеатрда 9 май - Хотира ва Қадрлаш Кунига бағишланган байрам тадбирларида ҳам қатнашибди. Муҳим бўлгани - у шу амфитеатрга чақириб келинган қандайдир фахрийлар олдида Ўзбекистон халқига байрам табрикномасини ўқиб берибди. Бу хабарга илова қилинган рас...

  • 14:42Москвада Владимир Путин “Номаълум Аскар” қабрига гул қўйди

    Табиий, бугунги байрамларнинг асосийси Москвада бўлиши керак эди, табиий, бўлди. Аммо, жуда кичкина шаклда. Россия Президенти Владимир Путин Кремль деворлари орқасидаги қабрга гул қўйди. Сўнгра ўша ерда қисқа нутқ сўзлади. Ўша маросимга оид расмлар дунёда тарқалди десак ҳам бўлаверади Аммо, нима ҳам қилардик, у расмлардан биттасини биз ҳам шу саҳифадаги хабарга илова қилмоқдамиз.

  • 13:47Тошкентда навбатдаги масхарабозлик: Шавкат Мирзиё қандайдир Ғалаба Боғидаги қандайдир “Матонат Мадҳияси” ёдгорлик мажмуасига гул қўйибди

    Маълумки, ҳаромий Ислом Карим узоқ йиллар аввал 9 май кунининг номини Хотира ва Қадрлаш Куни деб қайта белгилаганди. Кейинчалик жорийдаги Президент Шавкат Мирзиё шу кунни нишонлаш учун аҳмоқона Ғалаба Боғи қурдирган эди. Бугун масхарабоз Шавкат Мирзиёнинг якка ўзи ўша боғга бориб, ўша ердаги “Матонат Мадҳияси” номли ёдгорлик мажмуасига гулчамбар қўйибди. Бази қўғирчоқ оммавий ахборот воситалари шу воқеага бағишланган репортажлар эълон қилишгани ростакам масхарабозлик бўлганини гапириб ўтири...

  • 01:26Нью-Йорк Фондлар Биржаси ва АҚШ иқтисодиётининг асосий кўрсатгичи бўлган Dow Jones индекси кеча 8 май куни 455 поғона юксалиб, 24 минг 331 бўлди

    Хабарларимизни ўқиб бораётган ўқувчиларимиз билишадики, 32 иш кунидан бери ҳар куни Нью-Йорк Фондлар Биржаси ва АҚШ иқтисодиётининг асосий кўрсатгичи бўлган Dow Jones индекси қандай ўзгариб бораётганини кузатиб келмоқдамиз. Чунки, АҚШ ўз иқтисодиётининг кучи билан дунёда етакчи роль ўйнаб келаётган экан, Dow Jones каби индексларни кузатиб бориш муҳим эди. Мана ўша кузатувларимизнинг охирги 12 куни:: - 22 апрелда 451 поғона юқорига сакраб, 23 минг 470 га чиқди, - 23 апрелда бор-йўғи 40 по...

08 May 2020
  • 23:35Ўзбекча ҳақиқат: Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги хабар қилишича, мамлакатимизда коронавирус юқтирганлар сони 2325 га чиқибди

    Вазирликнинг хабарида, 2020 йил 8 май соат 22:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус юқтирганлар сони 2325 нафар бўлибди. Вазирлик ҳар куни соат 23:00 даги вазиятини билдирар эди, бугун 22:00 билан чегараланибди. Мамлакатимиз президенти Шавкат Мирзиё ҳам шу рақамларни такрорлайверади. У бундай шармандаликни икки қўшни мамлакат – Ўзбекистон ва Тожикистон – президентларининг мулоқоти пайтида ҳам такрорлаганди. Тўғрисини айтсак, ёлғон гапириш оддий ҳолга айланмоқда. Эслатиш керакк...

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону