Кундалик хабарлар - 20 August 2011

  • 02:50Миллатни алдаш билан шуғулланиб келаётган журналистларнинг башараси билан танишинг

    Бугун Ўзбекистонда журналистика соҳасида “Энг улуғ, энг азиз” номли танлов ғолиблари аниқланиб, ғолибларнинг башараси ахборот воситаларида эълон қилинди. Бу “ғолиб”лар учун “башара” калимасини ишлатишимиз ҳеч қандай камситиш эмас. Улар шунга лойиқлар. Чунки, миллатни ҳақиқат билан таништириш ўрнига, ҳукуматни эгаллаб олганларнинг садақаси эвазига, миллатни алдаш билан шу&...

19 August 2011
  • 21:40Покистонда мусулмонлар мусулмонларни ўлдирмоқдалар, бу ҳам жиҳодми? Ўзбекнинг псевдо-демократлари бу жиҳодчилардан фарқлими?

    Покистоннинг Ҳайбар вилоятидаги сунниларга оид бир масчитнинг жума намози пайтида портлатилиши натижасида 40 киши ўлган, 85 дан кўпи яраланган. Бу пайтда масчитда 300 дан кўпроқ мусулмон бўлган. Ҳали биронта ташкилот бу воқеа бўйича маъсулиятни бўйнига олмаган бўлса ҳам, аввалдан айтиш мумкинки, бу - ислом жангариларнинг навбатдаги қонли террористик актидир. Ва тахмин қилиш қийин эмаски, бундай ҳужум уюштириб, мусуслмонларни ўлдирган террор...

  • 21:03Муаммар Каддафий таклиф қилган йўл билан Қозоғистон Сенати бироз янгиланди

    Авваламбор, эслатиб ўтиш керакки, Қозоғистон парламенти – Mажлиснинг юқори палатаси бўлмиш Сенатда ҳозир 47 ўрин бор. Собиқ президентлар автоматик равишда Сенат аъзоси бўлишларини ҳисобга олсак, бу рақам ё ортиб ё камайиб туриши мумкин. 15 сенатор президент тарфидан тайинланади, қолган 32 нафари ҳам тўғридан-тўғри халқ тарафидан эмас, қуйи даражадаги маҳаллий кеенгашлар тарафидан сайланади. Ҳар сайловда сен...

  • 19:21Толибоннинг навбатдаги аҳмоқлиги – таълим ва маданият масалалари билан шуғулланадиган British Council ташкилотининг офисига ҳужум қилинди

    Бугун эрталаб Британия Кенгаши номли ташкилотнинг Қобулдаги қароргоҳига ҳужум қилган Толибон жангарилари 12 кишини ўлдирдиб, 15 кишини ярадор қилдилар ва қроргоҳни бир неча соат қўлларида ушлаб турдилар. Толибоннинг баёнотига кўра, бу ҳужум Афғонистоннинг Буюкбританиядан мустақил бўлган куннинг 82 йиллиги муносабати билан ўтказилган. Мустақиллик кунини нишонлаш учун таълим ва маданият масалалари билан шуғулланади...

  • 18:37Замоннинг чақириқларига ўзбекча масхарабозлик жавоби - muloqot.uz

    Интернет орқали яратилаётган ижтимоий тўрлар таъсирида Араб дунёсида бўлаётган воқеалар ҳамма диктаторларни ваҳимага солмаган бўлса ҳам, уларнинг ҳаммасини ўйлантириб қўйди. Табиий, улар ўзлари учун ҳалокат бўладиган воқеалардан сақланиш учун нималардир қилишмоқчи. Ислом Карим ҳам четда қололмасди, қолмапти ҳам. Бугун Ўзбекистонда ўзбекча ижтимоий тўр - muloqot.uz сайти шу йил 1 августдан бери тес...

  • 06:14АҚШ ва дунёнинг фондлар бозорида тинчлик йўқ, кеча Dow Jones индекси яна ўпирилди

    Ҳа, кеча Нью-Йорк фондлар биржасининг асосий кўрсатгича Dow Jones 420 даража (3,7%) тушиб, унинг абсолют миқдори 10990 бўлди. Жаҳон бозорларида ҳам айнан шундай бўлган. Масалан, русларнинг РТС индекси 1584 даража (4,8%), французларнинг CAC индекси 40 даража (2,6%), немисларнинг DAX индекси 5742 даража (3,5%) тушди. Осиё бозорларида ҳам аҳвол шундай.

  • 05:30Из почтового ящика «Харакат»: За кого себя пытается выдать Жылдыз Жолдошева?

    Заместитель председателя комиссии по расследованию апрельских и июньских событий 2010 года парламента Кыргызстана Жылдыз Жолдошева опубликовала свои итоги и выпустила фильм «Коогалан» (Волнения), посвященный трагическим событиям 2010 года. Ознакомившись с результатами работы Жылдыз Жолдошевой, приходишь к выводу, что фильм создавали ультранационалисты, ксенофобы и шовинисты. В своем интервью кыргызским СМИ Жылдыз Жолдошева очернила бывших президентов страны А.Акаева, который по её словам, при...

  • 04:14Абдураҳим Пўлат: СССРда давлат тўнтаришига урунишнинг 20 йиллиги ва аввал ёзилган хотираларим ҳақида

    20 йил аввал шу кунларда сафдошим Пўлат Охун билан биринчи Туркия сафаридан қайтганимиздан кейин, 19 август куни Москвада Михаил Горбачевни ағдариш, унинг бошчилигида бошланган демократик ўзгаришларни тўхтатиш мақсадидан қилинган фитна ва унинг атрофидаги воқеалар гирдобига кириб кетгандик. Ўша кунги воқеалар ҳақидаги хотираларимни бир неча йил аввал қоғозга туширганман. Улар ушбу сайтда эълон қилинган, “Ҳаракат&rdqu...

  • 03:46Ўзбекистонга экстрадация қилинган 29 нафар қочқиннинг айримлари устидан маҳкама ҳукми ўқилди

    “Эзгулик” жамиятнинг бугун тарқатилган 32-чо сонли пресс-релизида ўтган йили Қозоғистон Республикаси ҳудудида қўлга олиниб, Ўзбекистонга экстрадация қилинган 29 нафар диндорнинг иши маҳкамада кўрилаётгани ҳақида бўлиб, унда қуйидаги воқеалар ёритилган. Жаҳон ҳамжамияти ва халқаро ташкилотларнинг кескин норозилигига қарамай, Ўзбекистонга топширилган диндорлар кутилганидек узоқ муддатли ...

  • 02:50Ислом Карим Украина президентини Мустақиллик куни билан табриклади, мустақиллик кунларимизнинг фарқини англатдими?

    Бугун Ўзбекистон президенти Ислом Карим Украиналик ҳамкасби Виктор Януковични Мустақиллик куни муносабати билан табриклабди. Бу – жаҳон мамлакатлари орасида бўладиган, ҳатто хабар ҳам қилиб ўтирилмайдиган оддий воқеа. Аммо, яқинда ўзимизда ҳам Мустақиллик куни нишонланиши муносабати билан баъзи воқеаларни эслашдан фойда бор. Украина ўз мустақиллигини 24 август куни, яъни ГКЧП мағлубиятга учраши биланоқ эъл...

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону