Кундалик хабарлар - 23 August 2011
- 21:51Элчиларимиздан бири тилга кирди, аммо, минг афсуски, унинг ташаббусидан фойда чиқиши қийин
Мамлакатимизнинг хорижий давлатлардаги дипломатик ваколатхоналаридаги бор-йўқлиги билинмадиган элчиларимиз орасида илк марта Ойбек Усмоновнинг овози эшитилди. Покистондаги дипломатик миссиямизга раҳбарлик қилаётган бу одам мамлакатдаги ишбилармон доираларни Ўзбекистонга сармоя киритишга чорлабди. Покистон савдо-сотиқ ва ишлаб чиқариш палатаси раҳбари Ғулом Али билан учрашувда ишбилармонларга мамлакатимиз имкониятларини дастаклашга уринган элчининг ташабб...
- 21:11Яна уч киши Ўзбекистон қаҳрамони бўлди
Бугун Президент Фармони билан уч нафар шахсга Ўзбекистон Қаҳрамони унвони берилиб, “Олтин юлдуз” нишони топшириладиган бўлди. Улар Қорақалпоғистондаги “Тайимбет” фермер хўжалиги раҳбари Сарсенбой Сейтназаров, “Олмалиқ кон металлургия комбинати” раҳбари Александр Фармонов ҳамда Аскадаги америкаликлар билан бирга қурилган автозаводнинг бош тенологи Ҳасанбой Қосимовлар экан. Ҳар x...
20:25Башорат қилганимиздек, Ислом Карим МДҲ саммитига ҳам бормайди
Тожикистон Ташқи ишлар вазирлиги тарқатган маълумотга кўра, шу йилнинг 2 сентябрида Душанбеда очиладиган Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги давлатлари раҳбарларининг юбилей саммитида Ислом Карим иштирок этмайди. Унинг ўрнига мамлакат делегациясини Бош вазиримиз Шавкат Мирзиё бошқаради. Ислом Карим саммит айнан Душанбеда ўтказилаётгани учун бормайдими ёки бунинг бошқа сабаби борми, маълум эмас. Ислом Карим МДҲнинг Қозоғистонда бўлган авва...
12:49Отказ в заоблачных правах (Суд подтвердил отказ Минюста в регистрации ПАРНАСа)
Замоскворецкий суд Москвы вслед за Минюстом отказал Партии народной свободы в регистрации. Представитель Минюста убедила суд не обращать внимания на «заоблачную» европейскую Конвенцию о защите прав человека и российскую Конституцию, в которых нет тех оснований для отказа в регистрации партий, на которые ссылалось министерство. Представители незарегистрированной партии намерены дойти до Страсбурга. Замоскворецкий суд Москвы в понедельник отказал представителям Партии народной свободы...
- 07:00АҚШнинг Dow Jones индекси бироз ортти, Ўзбекистонда ўзгариш йўқ, пул йўқ қилинса, инфляция ҳам бўлмайди
Баъзи кунларни ҳисобга олмаса, АҚШда дефолт хавфи туғилгандан бери, ҳатто дефолт хавфи бертараф этилгандан кейин ҳам, тушиб бораётган Нью-Йорк фондлар биржасининг асосий кўрсатгичи Dow Jones, шанба ва якшанба кунларидаги дам олишдан кейин кеча, душанба куни бироз ортти. Кеча бир кунлик ортиш 37 даража (0.34%) бўлди, энди Dow Jones = 10855. Бу ўтган йилнинг октябрь ойидаги ҳолга қайтиш демакдир. Экспертлар, кечагига ўхшаш бироз ортишлар истисно, бир ой...
- 06:17Туркияда давлат ишида ишлайдиганлар учун Рамазон байрами - 1 ҳафта
Туркияда Рамазон ва Қурбон ҳайитларида 3 кундан дам олинади. Келаётган Рамазон байрами 30 август, яъни сешанба кунига тўғри келгани учун, ҳукумат қуйидаги қарорини бугун эълон қилди. Давлат ишида ишлайдиганлар 29 август, яъни душанба кунининг иккинчи ярмида ва жума куни тўлиқ таътилда бўладилар. Сешанба, чоршанба ва пайшанба кунлари эса, қонунга кўра шундоқ ҳам ҳамма учун таътилдир. Демак, Рамазон муносабати билан душанба к...
- 05:29Янги сайланган қозоқ сенаторларининг ҳаммаси “Нур-Отан” партиясидан
19 августдаги хабаримизда Қозоғистон парламенти - Мажлиснинг юқори палатаси бўлмиш 47 ўринли Сенат қисман янгилангани, 16 аъзоси янгидан сайланганини билдиргандик. Кеча вилоят Кенгашлари тарафидан сайланган янги 16 сенаторнинг исмлари эълон қилинди. Уларнинг бир нафари, исмига кўра, рус миллатига оид, қолганлар қозоқ. Уларнинг 7 нафари ўз ўрнига қайтадан сайланган, сайланган сенаторларнинг ўртача ёши – 56,5. Бундан ҳам муҳи...
- 04:15Қирғизистоннинг Бозор-Қўрғон туманида ўзбек аслли Россия фуқаросини уриб ўлдирган милиционерлар уй ҳибсига олинди
Бозор-Қўрғонда туғилиб-ўсган, кейинчалик Россияга кетиб, ўша ерда фуқаролик олган Усмонжон Холмирзаев шу йил 7 августда оиласи олдига келганжа, уни қирғиз милиционерлари ушлаб кетишган ва чиқариб юблориш учун $6 минг талаб қилишган. Унинг турмуш ўртоғи Зулфия Холмирзаева милиционерларга 30 минг қирғиз сўм обориб бергач, Усмонжонни қўйиб юборишган. Аммо, уни пул беришга мажбураш учун калтаклашган экан. У касалхонага ётқ...
02:30Қозоғистон элчиси Тошкентда брифинг берди, ўзбек журналистлари ундан ўзбек мактабларининг бекилиши ҳақида савол сўрадиларми?
Қозоқларнинг Казинформ агентлиги тарқатган хабарга кўра, бугун Қозоғистоннинг мамлакатимиздаги элчиси Борибай Жексембин Қозоғистон Конституцияси куни муносабати билан Тошкентда брифинг бериб, авваламбор ўзбекларни мустақилликнинг 20 йиллиги билан табриклаган. Сўнгра у Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги муносабатлар, ўз мамлакатининг Нурсултон Назарбой лидерлигида қилаётган буюк ишларди ҳақида гапирган, ўз мамлакатининг Конституцияси Қозоғистон халқларини бирлаштиришда қандай катта роль ўйнаган...
- 23:33Андижонда “Эзгулик”чиларга яна босим кучайди
Бу ҳақда таҳририятимиз хатқутисига Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти Андижон вилояти бўлими Ташаббус гуруҳи раҳбари Мусажон Бобожоновнинг хабари келиб тушди. Хабарда айтилишича, ташаббус гуруҳи аъзоларидан бири Одина Олимовага нисбатан босимлар кучайган. Хусусан, вилоят ҳокими топшириғи билан “Эзгулик”чининг олдига келган Амир Темур жамғармасининг Андижон вилояти бўлими раҳбари Алишер Маматалиев агар б...