Кундалик хабарлар - 06 November 2012
- 00:17Ўзбекнинг масхарабоз “сиёсатшунослари” қаерга йўқ бўлди? Буни биров сездими?
Сиёсатшуносликка даъво қилиб, аслида масхарабозлик билан шуғулланиб юрган Баҳодир Мусаев, Ёдгор Норбўтаев, Алишер Таксанов ва Камолиддин Роббимов йўқ бўлиб қолганига ҳеч ким эътибор бердими? Рус тилида ёзадиган Баҳодир Мусаев, Ёдгор Норбўтаев ва Алишер Таксановлар Центразия.ру сайтининг саҳифаларидан тушишмасди. Ҳар куни бўлмаса ҳам кун ора улардан бири бурнини ковлаб ўтириб ўйлаб топган бир тийинга қиймат фикр-мулоҳазалар...
00:04В Сирии взорвали полсотни сторонников Асада
Более 50 военнослужащих и членов проправительственных отрядов "Шабиха" были убиты 5 ноября в сирийском городе Хама, сообщает Agence France-Presse. По данным агентства, они погибли при взрыве заминированного автомобиля неподалеку от поста правительственных сил в районе Зияра. Другие подробности произошедшего пока не сообщаются. Почти одновременно с этим в Дамаске были убиты семь пассажиров маршрутки, подбитой выстрелом из гранатомета. Правительство Сирии заявило, что микроавтобус сожгли "...
22:33Бу жуда қизиқ: Туркия Бош вазири Покистоннинг собиқ президенти билан бир соатлик учрашув ўтказди
Ҳа, тўрт қаторли хабарларда Туркия Бош вазири Ражаб Эрдўғон ўз қароргоҳида Покистоннинг собиқ Президенти Первез Мушарраф билан бир соатлик учрашув ўтказгани айтилади. Учрашув олдидан ҳам, кейин ҳам, улар журналистлар олига чиқишмаган, Мушаррафнинг Туркияга келиши - “назокат ташрифи” деб эълон қилинган. 1999 йили қонсиз давлат тўнтариши уюштирган Покистон Қуролли кучлар Бош штабининг бошлиғи Первез Мушарраф...
- 21:45Қирғизистонда 7 ноябрь Улуғ Октябрь Социалистик Революциясининг куни сифатида байрам қилинади
Ишониш қийин бўлган бу хабарни 24.k агентлиги тарқатди. Ростдан ҳам 7 ноябрь бу мамлакатда дам олиш куни экан, қирғизистонликлар улуғ байрамни ҳали ҳам нишонлашар экан. Қирғизистон собиқ Совет республикалари ичда бу кунни расмий нишонловчи ягона мамлакат. Ҳатто, Россияда бир неча йилдан бери бу кун байрам қилинмайди.
19:57Озорбайжон ўзини ўзи мақташда Ўзбекистондан қолишмайди, аммо сунъий ер йўлдоши учирилишига ҳавас қилса бўлади
Расмий хабарга кўра, бугун Бокуда ўтказилган қандайдир халқаро конференцияда нутқ сўзлаган Бош вазир ўринбосари Абид Шарифов (исми шарифи зорбайжончадан кўра кўпроқ ўзбекчага ўхшаши қизиқ) қуйидаги рақамларни келтирибди (Ўзбекистон билан солиштиришни мухбирларимиз қилишди): - Сўнги 7-8 йил ичида Ялпи Ички Маҳсулот ҳажми 3 баравар ортган. Ўзбекистонда эса йиллик 8 фоиз ортиш ҳақида гердайиб гапирилади, ваҳоланк...
- 14:47Ўзбекистонда уч аёлнинг Тожикистон фойдасига жосусликда айбланиб қамалиши ўрта асрларнинг тошбўрон қилиш амалиётини эслатади
Ўзбекистон давлат телевидениеси Сурхондарёнинг Узун туманида яшайдиган икки Ўзбекистон ва бир Тожикистон фуқаросини Тожикистон фойдасига жосуслик қилишда айблаб,14-15 йилга (!!??) озодликдан маҳрум қилди. Улар Сариосиё ва Узун туманларидаги ҳарбий қисмлар ва хавфсизлик органларига тегишли объектлар ҳамда ҳуқуқни мухофаза қилиш органларининг ходимлари ҳақидаги маълумотларни Тожикистоннинг махсус органларига моддий фойд...
- 06:09Бугун Бобур номли Ўш ўзбек академик театри 94-чи мавсумини очади
Бу ҳақда хабар берган қирғизларнинг АКИpress агентлигига кўра, очилиш куни кўрсатиладиган спектаклнинг номи - “Канышанын коз жашы”. У қайси тилда бўлиши айтилмаган. 6-12 ноябрь кунлари қуйидаги спектакллар намойиш қилинади: Лайли ва Мажнун, Бу ёмон чоллар, Юракларни ларзага солмаймиз, Маккага йўл, Дўзах, Муножат. Минг афсуски, театрнинг очилиши, унинг спектакллари бошидан оғир кунлар ўтказаётган ўзбеклар тарафидан қандай қ...
04:35Украинада мухолифатчилар Олий Радани бойкот қилишмоқчи, бу хато йўл
Ҳали Марказий Сайлов Комиссияси 28 октябрда ўтказилган парламент сайловларининг ниҳоий натижаларини эълон қилмаган бўлса ҳам, сайлов учаткаларидан олинган 99,94% протоколларнинг натижалари қуйидагича: Регионлар Партияси - 30,01% "Баткившчина" - 25,53% "УДАР" - 13,96% Коммунистик Партия - 13,18% “Озодлик” - 10,44% Мухолифат гуруҳлари - "Баткившчина", "УДАР" ва “Озодлик” - биргаликда 49,93%, бирга коалиция тузиши мумкин бўлган Регионлар Партияси ва ком...
01:21Туркияда миллиётчилар партиясининг қурултойи лидерини ўзгартирмади
Бугун Туркияда мамлакат парламентидаги ўринлари сони билан учинчи партия бўлган Миллиётчи Халқ Партиясининг (МХП) навбатдаги (10-чи) қурултойи иш бошлади. Кўпчилик Ғарб мамлакатларида бўлгани каби, партиянинг янги раисини сайлаш қурултойнинг бошларидаёқ ўтказилди. Сайловда қатнашган уч номзод ичида энг кўп овоз (725) олган ҳозирги раис Давлат Боғчали яна раисликка сайланди. Иккинчи ўринда қоган Қорай Ойдин 442, учинчи номзод Мусават ...
- 22:05Россияда “Халқ бирлиги куни”, Рус маршлари ва ўзбекларга огоҳлантириш
1612 йилнинг Юлиан календари бўйича 22 октябрь, ҳозирги Григориан календари бўйича 4 ноябрь куни Минин ва Пожаркский раҳбарлигидаги халқ қўшинлари Москвани Польша босқинчиларидан озод қилишган, айнан шундай кейин, аниқроғи, 613 йил февралида Михаил Романов Россиянинг янги подишоҳи этиб сайланганди. 1917 йилдаги большевиклар қўзғолони Михаил Романовдан кейин бошланган сўнги Россия давлатчилигини расман йўқ қилган бўлс...