Кундалик хабарлар - 10 November 2012

  • 00:48Довонни қор босди, кейинги ҳафтада ўзбекистонликларга бироз қийин бўлиши кутилмоқда

    Гидрометерологларнинг хабарига кўра, икки кундан сўнг Тошкентда ҳам қор ёғиши эҳтимоли бор. Кеча эса Тошкентни Фарғона билан боғлоқчи Қамчиқ довони йўлини қор босди. Нью-Йоркдаги қор ёғиши ҳақида соатма-соат хабар бераётган ўзбек матбуоти Ўзбекистонда кутилаётган қор ва довон йўлидаги табиат инжиқлигига тўхталаётгани йўқ. Кейинги ҳафқта бошида Москва ва Москва вилояти ҳудуди...

  • 00:16Қийноққа тутилган руҳий хаста Ойбек Султонов 10 йилга озодликдан маҳрум қилинди

    Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти тарқатган маълумотга кўра, жиноят ишлари бўйича Жиззах вилояти Дўстлик тумани суди томонидан 1987 йилда туғилган фуқаро, Янгиер шаҳар руҳий касалликелар диспансерида рўйхатда турувчи бемор Ойбек Султонов ўғирликда айбланиб, 10 йилга озодликдан маҳрум қилинди. Ҳатто муомала лаёқатига эга бўлмаган бу йигитни шу йилнинг ёзида Арнасой туман ИИБ жиноят қидирув бўлими ходим...

09 November 2012
  • 22:36Ўшда 3,5 минг оилага ер берилибди, уларнинг ичида ўзбеклар борми, бор бўлса қанча?

    Расмий хабарларга кўра, Қирғизистон Бош вазири Жанторо Сатибалдиев кечадан бери Ўш вилоятини кезмоқда. Кеча у қирғиз фашистларининг лидери, Ўш ҳокими Мелис Мирзакматов билан биргаликда Кенсой массивида 2011 йилдан бери 3,5 минг оилага ер берилган жойларни бориб кўрибди. Хабарларда бу оилаларнинг қанчаси қирғиз, қанчаси ўзбек ва қaнчаси бошқа миллат вакиллари эканлиги айтилмайди. Аммо, Қирғизистон раҳбарлар...

  • 22:06Қувончли хабар: Минимал иш ҳақи бўйича Қозоғистонни қувлаб етмоқдамиз, 10 йилда етамиз ҳам

    Ўзбекистон Президенти Ислом Каримнинг ҳозиргина эълон қилинган фармонига кўра, 2012 йилнинг 1 декабридан бошлаб мамлакат ҳудудида энг кам иш ҳақи 1,1 баравар оширилади ва ойига 79 590 сўм бўлади. Бундай қувончли хабарни бироз таҳлил қилишимиз лозим. Бугунги расмий курс бўйича 1 АҚШ доллари 1990,99 сўмга тенг. Демак, бизда энг кам иш ҳақи 40 доллар бўлади. Шу йил 28 июлдаги хабарларимиздан бирида энг кам иш ҳақи ...

  • 19:41Ўзбекистонда бу каби хабар бўлиши ҳам мумкин эмас: Остонада Белорусия ва Қозоғистон бош вазирлари учрашди

    Қозоғистонда тарқатилган расмий хабарларда айтилишича, бугун Остонада Белорусия ва Қозоғистон бош вазирлари Михаил Мясникович ва Серик Аҳметовнинг учрашуви бўлиб ўтибди. Белорусия раҳбари Қозоғистонга машинасозлик ва кимё саноати бўйича технологилар беришга тайёр эканлигини билдирибди. Шундай хабар бизда бўлишини кўз олдингизга келтира оласизми? Яъни Ўзбекистон Бош вазири қандайдир учрашувлар ўтказгани ҳақида хабар берили...

  • 17:21Ўзбек миллатчилиги ҳақида ўқувчимизнинг фикр-саволлари ва “Ҳаракат”нинг жавоби

    “Ҳаракат” хатқутисидан: Aссaлoму Aлaйкум Ўзбeк миллaтпaрвaрлaри, Мeн кўп вaқтдaн бeри ҳaрaкaт сaйтини вa бу eрдa миллaт вa миллaт тaқдири xaқидaги мaқoлaлaрни ўқиб кeлaмaн, вa xурсaндмaнки, xaқиқий ўзбeкни тaқдири вa кeлaжaги xaқидa қaйғурaдигaн ўзбeк миллaтчилaри xaлиям бoрлигидaн. Афсуски улaр жудa oзчиликни тaшкил қилaди. Oxирги вaқтлaрдa ҳaрaкaт xaт қутисидaги xaтлaрнинг кўпчилиг...

  • 02:18Қашқадарёда пропан-бутан аралашмаси олиш иншооти барпо этилади

    Бу ҳақда хабар қилган Ўзбекистон Миллий ахборот агентилига кўра, Муборак газни қайта ишлаш заводида амалга оширилаётган мазкур лойиҳа бўйича йилига 12 миллиард кубометр газ қайта ишланиб, 258 минг тонна суюлтирилган газ ва 125 минг тонна газ конденсати ишлаб чиқарилади. Янги мажмуа учта технологик қурилмадан иборат бўлиб, уларнинг биринчиси сиқув-компрессор станцияси, иккинчиси газни цеолит ёрдамида қуритиш қурилмаси ва учинчиси г...

  • 01:37Қаршида сохта пайғамбар қамалди

    Жиноят ишлари бўйича Қашқадарё вилояти судининг апелляция судлов ҳайъати диний ақидапарастлик, жамоат хавфсизлигига таҳдид солувчи материаллар тарқатиш ҳамда фирибгарлик сингари қатор жиноятларни содир қилишда айбланган Учқун Йўлдошевга нисбатан чиқарилган суд ҳукмини ўзгаришсиз қолдирди. Пайғамбарлик даъво қилган Ҳазрати Учқун (Учқун Йўлдошев)нинг тақдири борасида “Қашқ...

  • 00:52Ислом Карим Вашингтонга телеграмма йўллади

    Президент Ислом Карим Барак Обамани Америка Қўшма Штатлари Президенти лавозимига қайта сайлангани муносабати билан бугун табрикнома йўллаб, икки мамлакат алоқалари истиқболи ҳақида ҳам гапирди, дейди мухбиримиз. Катта фарқ билан рақиби Митт Ромни устидан ғалаба қозонган Обама сиёсати бугунги кун нуқтаи назаридан Ислом Карим учун фойдалидир. Вашингтонга расмий сафар орзулигича қолаётган Ислом Карим учун ҳам, демок...

  • 00:09МТС осмонидаги қора булутлар тарқай бошлади

    Бугун, 8 ноябрда жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судининг апелляция ҳайъати Россиянинг МТС ширкатига қарашли қимматли қоғозларни Ўзбекистон ҳукумати фойдасига ўтказиш қарорини бекор қилди. Шу йилнинг 17 сентябрида жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди "Ўздунробита"нинг тўрт менежерини уч йиллик шартли жазога ҳукм қилиб, уларга жарима солган ва ширкатга тегишли мулк ҳамда активлар (600 миллион АҚШ ...